Наққошлик санъати ҳақида 10 факт


Сақлаш
22:02 / 04.02.2022 0 1669

Наққошлик асарларидаги чизгилар ўйини мусиқадаги оҳанглар каби томошабинни ўзига сеҳрлайди. Бу санъат турида халқ ҳунармандчилигининг бошқа йўналишларидан  фарқли равишда авлодлар узвийлигини, анъаналар бардавомлигини кўрамиз. Наққошлар ўтмишда усталарнинг энг билимдон, истеъдодли қисмини ташкил этган бўлиб, катта мударрис-устодлардан таълим олишган, турли фанлар (адабиёт, мусиқа, тарих, кимё, математика)ни чуқур ўзлаштиришган.

 

 

1. Ўзбекистон ҳудудидаги меъморий ёдгорликлар, археологик қазишмалар наққошликнинг ушбу заминда бир неча минг йиллардан буён ривожланиб келганидан гувоҳлик беради. Хусусан, Қўйқирилган қалъа, Тупроққалъа, Айритом, Болаликтепа, Варахша, Афросиёб ва бошқа манзиллардан топилган нақшин буюмлар бетакрорлиги ва жозибадорлигига кўра аждодларимизнинг юксак диди ва маданиятидан далолат беради.

 

2. Нақшлар икки хил услубда – наққошлар тайёрлаган андоза ёрдамида ёки уста тасаввурининг тўғридан-тўғри маҳсули сифатида чизилади. Бу юксак дид ва маҳоратдан ташқари қунт, машаққатли меҳнат ва малакани талаб қилади.

 

3. Наққошлар бирор жойга безак бериш олдидан қоғоз ёки матога нақш мужассамотини андаза сифатида чизиб олади. Асосан гириҳ ва ислимий нақшлардан фойдаланилади.

 

 

4. Интерьернинг шифт қисмига безак берилса, эни ва узунлиги, баландлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолда шунга мослаб қаттиқ қоғозга композиция, яъни эскиз чизилади. Бўёқлар шифтга яхши сингиши, узоқ йиллар оҳори ва жилосини йўқотмаслиги учун шифт аввал силлиқлаб олинади.

 

5. Қаттиқ қоғозга чизилган эскизлар шифтнинг тўртдан бир қисмига мослаб махсус хитой қоғозига кўчирилади ва чизилган нақшлар устидан игна ёрдамида бирма-бир нуқта тешиб чиқилади.

 

6. Хитой қоғозини шифтга маҳкам ёпиштириб, ушлаб турилади ва матога ўралган кўмир кукуни унинг устидан ишқалаб чиқилади (ёғочнинг чала ёқилиб қуритилган кулини ҳам қўллаш мумкин).

 

 

7. Шундан сўнг композицияга ранг бериш бошланади. Аввало, шифтнинг колорити, яъни таг қисми (заминдози) бўяб олинади. Кейин эса нақшлар устидан бўёқ берилади.

 

8. Ранг бериш чоғи нақшу нигорлар гўзал, текис чиқишида мўйқаламнинг ўрни беқиёс. Олмахон тукидан ясалгани йиллар давомида хизмат қилиши мумкин.

 

9. Наққошлик санъатида рута (хошия нақш), мунаббат (тўрт томонга такрорланадиган нақш тақсими), турунж (ҳеч қандай нақшга уланмай муаллақ турадиган композиция), намоён (бир-бирига боғлаб чизилмайдиган нақш тури) каби усуллардан кенг фойдаланилади.

 

 

10. Наққошлик мактабларининг ўзига хос орнамент ва ранг колоритлари мавжуд. Фарғона, Қўқон, Тошкентда диаметрик ва ўсимликсимон нақшлар биргаликда қўлланилиб, асосан оч ҳаворанг, яшил ва бошқа оч ранглар ишлатилган. Бухоро ва Хоразмда эса кўпроқ жигарранг ва тўқ ранглардан фойдаланилган. Шунингдек, ўсимликсимон нақшлари нисбатан йирикроқ қилиб чизилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 36
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2894
Туғилган кун

//