Маданият


Сақлаш
17:01 / 31.01.2022 0 1022

 

Маданият – инсон фаолияти ва шу фаолиятнинг аҳамиятини белгиловчи рамзий қурилмалар ва асарлар мажмуидир. Маданият мусиқа, адабиёт, бадиий тасвир, меъморчилик, театр, кинематография, турмуш тарзи каби фаолиятларда намоён бўлиши мумкин. Антропологияда “маданият” атамаси остида маҳсулотлар ва уларни ишлаб чиқариш, эстетик маъно бериш ҳамда шу жараёнларга боғланган ижтимоий муносабатлар тушунилади. Бу маънода маданият ўз ичига санъат, фан ва маънавий тизимларни олади. Маданият –жамият, инсон ижодий куч ва қобилиятлари тарихий тараққиётининг муайян даражаси. Кишилар ҳаёти ва фаолиятининг турли кўринишларида, шунингдек, улар яратадиган моддий ва маънавий бойликларда ифодаланади. Маданият тушунчаси муайян тарихий давр (антик маданият), конкрет жамият, элат ва миллат, шунингдек, инсон фаолияти ёки турмушининг ўзига хос соҳаларини изоҳлаш учун қўлланилади. Тор маънода маданият атамаси кишиларнинг фақат маънавий ҳаёти соҳасига нисбатан ишлатилади. Маданият арабча мадина (шаҳар) сўзидан келиб чиққан. Араблар кишилар ҳаётини икки турга: бирини бадавий ёки саҳроий турмуш; иккинчисини маданий турмуш деб атаганлар. Бадавийлик кўчманчи ҳолда дашту саҳроларда яшовчи халқларга, маданийлик шаҳарда ўтроқ ҳолда яшаб, ўзига хос турмуш тарзига эга бўлган халқларга нисбатан ишлатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16263
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//