"Ёзувчи жасоратга эга бўлиши керак..."


Сақлаш
15:08 / 25.08.2021 0 772

     Темур Пўлатов 1939 йилда Бухорода туғилган. Россиядаги энг таниқли ўзбекистонлик ёзувчи ва жамоат арбоби. Адибнинг «Бўлак манзилгоҳлар», «Болалар хори», “Душан қайсарнинг кўрган-кечирганлари» 70—80-йиллар адабиётида саргузашт жанри тараққиётига ҳисса бўлиб қўшилди. Шунингдек унинг «Бухоро хонадонининг кечмишлари», «Мулк», «Кунда-шунда», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу алам», «Ғойибнинг қайтиши», «Тарозий тошбақаси» каби ўнлаб йирик эпик полотнолари китобхон томонидан илиқ қарши олинган.Темур Пўлатов 1986 йилда ўзининг «Мулк», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Кунда-шунда» қиссалари ва «Бухоро хонадонининг кечмишлари» романи учун Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1989 йилда эса унга Ўзбекистон халқ ёзувчиси фахрий унвони берилган. Қуйида эътиборингизга ёзувчи қаламига мансуб сатрлардан парчалар ҳавола этамиз.

***
Aгар сиз ўзингизнинг узоқ тарихингизга қойил қолсангиз ва ҳозирги замонда уни ҳеч нарса билан безата олмасангиз, унда қадимий шаҳарлар қалъаси деворлари, харобалари, тошлари ва аждодларингиз қабристонларининг чанглари сиз учун маънавий озуқа бўлиб қолади...

***
Тақдир - барча ҳукмдорларни, қаҳрамонларни, донишмандларни, одамларни, ҳайвонлар ва шайтонларни ғарқ қиладиган гирдобдаги умумий қонун. Тақдир инсонга фақат маълум миқдордаги бахтни бағишлайди, агар сиз уни силкитмасангиз, белгиланган чегарадан ташқарида ривожлана олмайсиз. Бу озгина бахтни абадийлик чангалидан чиқариб олиш учун қанча мураккаб бахтсиз ҳодисалар ва тасодифлар керак.

***
Роббим, Достоевский қўрқмасдан: "Aгар Худо бўлмаса, ҳамма нарса жоиздир!" -  деб сўрамаганмиди?
Энди улар Худо борлигини англаб етгач, гуноҳлари кўпроқ бўлиб, талон-тарож ва ўлдиришни бошладилар. Бу XIX асрни XX асрдан ажратиб турадиган парадоксдир. Тоталитар рақамли фикрлаш асридамиз.

***

Ёзувчи машҳур бўлмаган ва мақтовдан маҳрум бўлган пайтида жасоратга эга бўлиши керак, чунки ҳеч шубҳасиз, у яратган дунё уни ўқиётган одамлар дунёсидан фарқ қилади... Ёзувчи учун энг ёмони ҳақиқий адабиёт ҳақида ҳеч нарса билмайдиган тоифаларнинг унга меҳрибонлик билан муносабатда бўлишларидир.


Рус тилидан Шерзод Комил ХАЛИЛ таржима қилди

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 65
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 63
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 238
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6114
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4921
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4562
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3990
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//