Масовафий таълим: кеча ва бугун


Сақлаш
16:01 / 24.01.2022 0 1094

Масовафий таълим. Сўнгги икки йилда бу жумла таълим соҳасида энг кўп қўлланилаётган терминга айланди. Масовафий таълим электрон почта, телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали узатилиши мумкин. Унинг қулай тарафи шундаки, машғулотлар учун маълум бино талаб қилинмайди, транспортга кетадиган вақт ва пул тежалади.

 

Масофали таълимнинг илк кўринишлари Европада, XVIII асрда пайдо бўлган. Ўша пайт почта орқали “корреспондент таълим” йўлга қўйилган. Ўқувчилар почта орқали ўқув материалларини қабул қилишган ва уй вазифаларини шу йўл билан педагогларга жўнатишган. XX асрда телеграф ва телефон пайдо бўлгач, масофали таълимга имкониятлар очилди. Эллигинчи йилларда теледастурлар орқали таълим олиш оммалашган.

 

Дунё бўйича масофавий таълимга ихтисослашган биринчи университет 1969 йилда Буюк Британияда очилган. Кейинчалик Африка, Германия, АҚШ, Испания, Австралияда ҳам йўлга қўйилган. 1980 йиллар охирида шахсий компьютерлар пайдо бўлгач, ўқувчиларнинг масофали таълим олишлари енгиллашган.

 

XXI аср эса том маънода масофавий таълимга чексиз онлайн имкониятларни ҳам қўшди. Интернет пайдо бўлгач, телефон, телеграф, телевидение орқали таълим бериш камайди. Интернет бир вақтнинг ўзида икки томонлама матн, аудио, видео мулоқот имкониятини яратгач, онлайн таълим олувчилар сони кўпайди. 2020 йил дунёда пандемия бошлангач, онлайн таълимга талаб кучайди. Кўплаб мактаблар карантин вақтида  ZoomCisco WebexGoogle ClassroomMicrosoft Teams каби тизимлар орқали ўқий бошлашди.

 

Ўзбекистонда 2020 йил 27 мартда “Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра республикамиздаги мавжуд ОТМлар масофавий ўқитиш технологияларини яратиш ва ишга тушириш юзасидан керакли ишлар амалга оширилди. Жумладан, малакали ўқитувчилар томонидан телевидение орқали 1-11 синфлар учун онлайн дарслар ўтилди. Университетларда эса масофавий таълимни ташкил этиш учун MOODLE тизимидан фойдаланилди.

 

Нодирабегим таржимаси 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15767
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6554
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6551
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5851
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5289
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5182
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4583
Ўзбекистон тарихи

//