Атлас тўқиш жараёни – 12 факт


Сақлаш
15:01 / 14.01.2022 0 1537

Кўзларимизни қувнатувчи атлас, адрас, беқасам, шойи каби газламалар қўлимизга етиб келгунича ҳунармандлар қанча машаққат чекишини ҳаммамиз ҳам билавермаймиз. Бир тўп – 300 метр атлас тайёр бўлгунига қадар 30 га яқин турли босқичлардан ўтар экан.

 

 

1. Дастлаб 15 килограмм хом ипак махсус ускунада йигириб олинади.

 

2. Хом ипак ширасини кетказиш мақсадида ишқорга солиниб, қайта ишланади ва ғалтакларга ўралади.

 

 

3. Давра дастгоҳида бир уста, яъни давракаш кун давомида ғалтакдаги ипаклардан 300 метр атлас учун керакли ўлчамдаги тандани тайёрлайди.

 

4. Сўнгра даврадан олиниб, алоҳида-алоҳида ўлчамларда қатланади.

 

 

5. Матода нақш ва гул чиқариш учун ипак толалар абрбанд дастгоҳига тортилади.

 

 6. Абрбанд дастгоҳига тортилган ипларга уста гул солади, нақшу нигорнинг қандай чиқиши, албатта, унинг маҳорати ва зеҳнига боғлиқ.

 

7. Бўёқ берилмай оқ рангда қоладиган жойлари бирма-бир боғлаб чиқилади. Чунки бўяш жараёнида айнан ўша қисмларга ранг тегмаслиги керак.

 

 

8. Ипак толалар абрбанддан ечиб олиниб, қозонда қайнаб турган бўёққа солинади.

 

9. Кейин қуёшда икки кун қуритилади, қиш мавсумида бу иш устадан кўп вақт ва меҳнат талаб этади.

 

10. Қуритилган тандаларни қайтадан бир-бирига қўшиш пайти аввал боғланган қисмлари ечилиб, гулабадорлик жараёнида етти тўқувчи 150–200 метргача таранг тортади ва керакли ўлчам боғичларини боғлаб қўяди.

 

 

11. Гулабардорлик ниҳоясига етгач, ўлчаб олинган танда қўлдўкон дастгоҳига боғланиб, матони тўқиш бошланади. Моҳир уста бир кунда 6 метрдан 10 метргача атлас тўқиши мумкин. 300 метрлик намозшомгул атласини тайёрлаш учун бир ой вақт кетади.

 

12. Ипак матоларни тайёрлашда табиий бўёқлар – ёнғоқ, анор ва пиёз пўсти ишлатилади. Атлас ва адраснинг ранглари иссиқ-совуққа чидамли бўлиб, ҳар қандай об-ҳавода ҳам ўзгармайди.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15767
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6554
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6551
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5851
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5289
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5182
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4583
Ўзбекистон тарихи

//