Меҳр-муҳаббат ҳақида таъсирли уч воқеа


Сақлаш
11:01 / 12.01.2022 0 935

Замон ривожлангани сари одамлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат ришталари камайиб бораяпти, дейишади. Аммо бу ришталар ҳеч қачон ўлмаслигига атрофимизда кўплаб мисоллар топилади. Бугунги қаҳрамонларимиз ҳам ана шундай туйғулар туфайли бахтга эришган инсонлардир.

 

Тиланчини овқатлантирган қиз

 

 

 

Йўлимизда ночор ва гадолар учраб туради. Кўп ҳолларда одамлар уларга эътиборсиз ўтиб кетишади. Агар уларга чин дилдан кўмак берсангиз, атрофдагилар сизга ғалати назар билан қарашади.

 

Мария исмли техаслик қиз ресторанда ишлайди. У гарчи ресторан қоидаларига хилоф бўлсада, уйсиз камбағал одамларни қорнини тўйдиради, ҳаражатларини ўз ёнидан тўлайди. Бир куни йўлакда яна бир тиланчи кўринди. Кўринишидан анчадан бери ювинмаган, кийимлари ҳам иркит. У столга ўтирди, аммо ҳеч ким унга хизмат кўрсатмади. Хўрандалар ҳам ўзларини нари олишди. Мария табассум билан тиланчи мижозни қаршилади. Буюртма олиб таом келтирди. Қолганлар бу манзарани ҳайрон бўлиб кузатишарди. Бошқарувчи Марияга агар мижозда пул бўлмаса, ўзинг тўлайсан, деб огоҳлантирди. Қиз рози бўлди.

 

Ғалати меҳмон таомни еб бўлгач, ҳисоб қоғозини сўради. У нафақат пул тўлади, балки чойчақа учун Марияга юз доллар ҳам қолдирди. Ҳеч ким тиланчида бунча пул борлигини кутмаганди. Янаям ҳайратлиси шундаки, у столда хат қолдирганди. “Сиз бахт сирини очдингиз. Ғамхўрлик ҳамиша ҳаёт йўлингизда ҳамроҳ бўлсин”, деганди мижоз.

 

Маълум бўлишича, бу тиланчи аслида ресторан эгаси экан. Хизмат кўрсатиш даражасини ва таомлар мазасини текшириш учун атай шундай қилган бўлиб чиқди. Мария у кутган ҳурматга лойиқ иш қилди. Бу воқеалардан сўнг Марияни бошқарувчи қилиб тайинлашди.

 

Икки йил дунёдан узилган оила

 

 

762 кун ҳеч ким билан кўришмай, ишга бормай, дўконга чиқмай, жамиятдан узилган ҳолда яшашни тасаввур қилиб бўладими? Бу одамлар шундай қилишга мажбур бўлишди, сабаби кичик қизларининг ҳаёти шу синовга боғлиқ эди. Қизчада камдан кам учрайдиган руҳий ва жисмоний аномалия – Санфилиппо синдроми кузатилди, унга кўра бемор юриши, гаплашиши, мустақил овқатланиши чекланганди. Бундай беморлар кўпинча балоғат ёшида вафот этиши таҳмин қилинган.

 

“Бу жуда машаққатли эди. Бу синовнинг охири қандай тугашини билмасдик. Аммо бошқа чорамиз йўқ эди”, дейди қизнинг отаси Глен О.Нил. Элиза Санфилиппо синдромига чалинган дунёдаги биринчи бемор эди. У олти ой давомида шифокорлар назоратида бўлди, бу пайтда оиласи ва дунёдан узиб, алоҳида сақланди. Алоҳида сақланган қизчанинг организми шу ҳолатда генлар учун озуқа бўлган хавфсиз вирус ишлаб чиқара бошлади. У одамлар ичига кирса, микроб ва бактериялар уни ҳалок қиларди. Бу пайтда қиз олти ёшда эди. Ярим йилдан сўнг изоляцияни яна давом эттириш кераклиги айтилди. Энди у ўз уйида, оила аъзолари билан бирга яшар, аммо бутун оила ташқи оламдан узилиши керак эди. Орадан 454 кун ўтди, оила ҳамон уйдан чиқмас, ташқаридагилар билан мулоқот қилмас эди.

 

“Вақт ўтган сари қийналиб борардик. Бундай узоқ муддат оламдан узилиб қолиш хаёлимизга келмаганди. Ярим йил эмас, икки йилга чўзилди, дейди Глен. Аммо бундай камёб касалликка даво топиш учун узоқ вақт керак экан, бу қизимизни ўлимга маҳқум этгандан кўра яхши чора эди.” 2015 йилда янгилик эшитишди: йил охирида улар изоляциядан озод бўлишади. Гарчи биров кафолат бермасада, умид бор эди. Улар сония санаб кун ўтказишди. 2016 йилда узоқ муддат ишга келмагани учун Гленни ишдан ҳайдашди. (Кейинчалик у Санфилиппо фондига директор бўлади).

 

Ниҳоят, уй қамоғи якунига етди. “Ташқи оламга чиққач аввалига дўконларни айландик, бари жуда ғаройиб туюларди, – дейди Глен. – Одамлар орасида бўлиш барибир завқли эди”. Элизага янги дори беришди. Тўрт ой давомида даволанди. Ота-онасининг айтишича, у анча хотиржам, бошқаларни тушунади, аммо ҳали ўзи тилга кирганича йўқ.  “Элиза кўп вақтни бой берди. Биринчи ўринда бу касаллик мияни емиради. Энди эса шифо топаяпти, кўзларида маъно бор. Биз умидни йўқотмаймиз”. 

  

Ўғлини ёлғиз қолдирмади

 

 

Болалар ҳамиша ота-оналари учун ёш бола бўлиб қолаверишади. Ҳатто етмишга кирган чол ҳам ўз онасининг меҳридан баҳраманд бўляпти. Ада Китинг тўқсон саккиз ёшга кирган вақти Ливерпулдаги қариялар уйига кўчиб келди, сабаби бу ерда Том исмли етмиш ёшли ўғли истиқомат қилади. У фарзанди билан кўпроқ вақт ўтказиш учун бу ерга келган.

 

“Ҳар оқшом мен Томнинг хонасига кираман, унга хайрли тун тилайман, – дейди Ада. – Эрталаб эса хайрли тонг дейман. Нонуштага кетишдан аввал огоҳлантириб қўяман. Бирор ерга чиқсам, у мени сабрсизлик билан кутади. Ўғлим мени яхши кўради, унга она бўлишдан сира  чарчамайман”.

 

Томнинг айтишича, у онаси келганидан хурсанд, энди кўп вақтлари бирга ўтяпти. Она ўғлига ғамхўр, ҳатто танбеҳ ҳам бериб қўяди. Ада ва Том қариндошларникига меҳмонга бориб туришади. Қариялар уйи директори Филипп Дениэлз шундай дейди: “Ада ва Томнинг меҳр ришталари мустаҳкам эканини кўриб таъсирланаман. Бола ва она қариялар уйида бирга яшаши камдан кам учрайди.”

 

Нодирабегим таржимаси

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

10:04 / 16.04.2024 1 166
Велосипед

Қатра

14:04 / 08.04.2024 0 146
Тошбақанинг хатоси

Қомус

12:03 / 14.03.2024 0 180
Ҳушёрлик

Қомус

11:03 / 14.03.2024 0 177
Ҳурфикрлик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3760
Бир қоп ун

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3734
Илк ватан

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3199
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2904
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2527
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2368
Туғилган кун

Қатра

16:01 / 01.01.2022 0 2207
Қўнғироқ