Биласизми?
Ўрта асрларда Шарқнинг машҳур кимёгари Абу Бакр ар-Розий Аристотель фикрларига тузатиш киритди. Унинг фикрича, металлар мураккаб моддалар бўлиб, ўзига хос хосса ва хусусиятларга эга. Ар-Розий ўзининг 200 дан ортиқ илмий ишларида, шу жумладан, кимёга оид машҳур “Сирлар китоби” асарида ўша давр кимёсида қўлланилган барча моддалар, асбоб-анжомлар ва тадбирларни муфассал баён этди вас шу асосида тажрибалар ўтказди.
Розий ҳам Ўрта аср кимёгарларининг устози Жобир ибн Ҳайём сингари иксир ёрдамида бир металлни иккинчи металлга айлантириш мумкин деб ўйларди. (Жобир ибн Ҳайём металларни “такомиллаштириш” ва “тузатиш” орқали олтин ва кумушга айлантириш мумкин деган ғояни илгари сурган эди). Бундан ташқари, металларни турли нисбатда бир-бирига қўшиш орқали ҳам олтинга ўхшаш металл ҳосил қилиш устида кўп тажриба олиб борди. Бироқ Розий шу усулда тайёрланган металлар кўриниш жиҳатидан олтинга ўхшаса-да, ҳали улар юқори сифатли олтин эмас деб таъкидлаган. Бунинг исботи учун қоришмаларни таркибий қисмларга ажратиб чиқади.
Хоразмлик икки олим – Абу Абдулло Муҳаммад ибн Юсуф Котибий Хоразмий ва Абдулҳаким ибн Абдулмалик ал-Косий ҳам кимё тарихига катта ҳисса қўшдилар. Ўрта Осиёда, умуман, Шарқда кимё фанининг тараққиётида буюк табиб ва файласуф Абу Али ибн Синонинг роли ҳам ниҳоятда катта. Ибн Сино кимёгарларнинг оддий металларни олтинга айлантириш тўғрисидаги фикрларига кескин қарши чиқди. Металларнинг пайдо бўлиши масаласида у ҳам Жобир назариясига ўхшаш назарияни илгари сурди, аммо Ибн Синонинг фикрича, ўша даврда маълум бўлган ҳар қайси металл ўзича алоҳида бир моддадир (бирор ягона металлнинг тури эмас). Бир металлни иккинчисига айлантириш учун унинг таркибий қисмлари (олтингугурт, симоб ва бошқа аралашмалар) орасидаги нисбатни ўзгартириш керак. Ваҳоланки, биз бу нисбатнинг қандай эканлигини билмаймиз, демак, уни ўзгартиришга қодир эмасмиз, дейди Ибн Сино.
Ўрта аср кимёгарлари оддий металларни олтинга айлантириш ҳақидаги ўз назарияларини амалга ошириш йўлида кўп куч ва вақт сарфлади. Натижада улар турли моддалар ва асбобларни кашф этдики, буларнинг кўп қисми ҳозирги кимё илмида кенг қўлланилади.
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ