Ўрта асрларнинг занжирланган китоблари


Сақлаш
16:12 / 29.12.2021 0 1158

Бугунги кунда дунёда турли нашриётлар томонидан кунига минглаб китоблар нашр этилмоқда. Масалан, жаҳоннинг ривожланган давлатларидан бири бўлган Буюк Британияда ҳар йили миллион кишига икки мингта янги китоб ёзилиб, чоп этилади. Кўриб турганингиздек, бу фақат янги асарларнинггина ҳисоб-китоби. Қайта нашр этиладиганлар рўйхатига қарасак, анча-мунча рақамларга дуч келишимиз аниқ. Юртимизда ҳам ҳозирда кўплаб нашриётлар фаолият юритиб келмоқда. Янги асарлар, янгича дизайн, севимли китобларнинг турфа муқовасини кўриб, беихтиёр қувонасиз.

 

Аммо ҳамма даврларда ҳам китоблар ҳозиргидек жилваланиб турмаган, одамлар уларни ўқиш тугул, вароқлаш имкониятига ҳам эга бўлмаган. Масалан, ўрта асрларда Европада китоблар кам ва жуда қиммат бўлган.

 

Шунинг учун ҳам илк ўрта асрлар баъзан “қоронғу асрлар” деб ҳам аталади. Антик даврдан ўрта асрларга ўтиш Ғарбий Европада чуқур маданий таназзул билан бирга келди. Ғарбий Рим империясини вайрон қилган босқинчиларнинг юришлари антик даврнинг маданий қадриятлари йўқ бўлиб кетишига олиб келди. Вестготлар, вандаллар ва ломбардларнинг ҳужумларидан кам бўлмаган ҳалокатли черковнинг душманлик муносабати қадимги маданий меросга айланди. Рим папаси Григорий I таълимга қарши очиқ уруш олиб борди. У антик муаллифларнинг китобларини ўқишни ва математикани ўрганишни ман қилди. Маданиятнинг энг муҳим соҳаси – таълим оғир кунларни бошдан кечирди.

 

Хаттоки, кутубхоналарда ўғриликнинг олдини олиш учун китоблар кўпинча жавонларга занжирлаб қўйилар эди. Бу амалиёт 1880 йилларнинг охиригача, китоб нашр этиш оммавий ҳодисага айлангунча ва таннархи пасайгунча мавжуд эди. Бугунги кунда дунёда қимматбаҳо китоблари ҳали ҳам занжирда сақланадиган бир нечта кутубхоналар мавжуд. Масалан, Англиянинг Ҳерефорд шаҳрида жойлашган кутубхона жавонларида ҳанузгача занжирбанд этилган китобларни учратишингиз мумкин.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15767
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6554
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6551
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5851
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5289
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5182
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4583
Ўзбекистон тарихи

//