Тутилган тутқун


Сақлаш
16:02 / 19.02.2025 0 364

Арабчадаги асир сўзининг соф ўзбекчаси тутқундир. Бу икки сўз ҳам тилимизда фаол қўлланади ва бир хил маънода юритилади. Фақат асир сўзини кўпроқ ишлатамиз. Тутқун сўзининг илдизи сўзнинг шаклидан аниқ кўриниб турибди. “Тутиб олмоқ” мазмунидаги тут феълига “-қун” қўшимчаси қўшилиб, “тутиб олинган” маъносидаги тутқун сўзи ҳосил бўлган. Ғани Абдураҳмонов ва Алибек Рустамовнинг “Қадимги туркий тил” китобида жамоа маъносидаги тергин сўзи ҳам шу усулда ясалганлиги айтиб ўтилган. Биз ҳозирда “терма жамоа” деймиз. Қадимда “терма жамоа” териб олинган деган маънода “тергин” сўзи билан ифодаланган.

 

Шу ўринда, тарихимизнинг VII-XIV асрларида “тутмоқ, қўлга киритмоқ, ўлжа қилмоқ” маъносидаги бул феълидан -(у)н аффикси ёрдамида ясалган ва “тутқун, банди” маъносини ифодалаган булун сўзининг кейинчалик асир ва тутқун сўзларининг фаоллашуви натижасида тилимиздан чиқиб кетганини ва тамом унутилганини эслаб ўтмоғимиз жойиздир.

 

Эшқобил ШУКУР

 

“Бобосўз изидан” китобидан олинди.

 

Фото: Абдуманнон Муҳаммад

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 101
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16561
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6852
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6694
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5973
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5401
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4899
Ўзбекистон тарихи

//