Сайёрамизнинг келгуси хўжайинлари қандай кўринишга эга бўлади?


Сақлаш
17:02 / 11.02.2025 0 422

“Sapiens: Краткая история человечества” (“Инсониятнинг мухтасар тарихи”) ва “Homo Deus: Краткая история завтрашнего дня” (“Эртанги куннинг мухтасар тарихи”, “21 урок для XXI века” (“XXI аср учун 21 сабоқ”)  бестселлерларининг муаллифи, тарихчи-медиевист Юваль Ной Харари  Давосда ўтган Бутужаҳон иқтисодий форумида келажакда Ер шарини ким бошқариши ва доимий технологик инқилоблар шароитида инсон қанчалик ўзгариб кетиши ҳақида маъруза қилди. Хўш, тарихчи Харари фикрича яқин келажакда бизни нималар кутмоқда?

 

Мослашувчанлигингизга маблағ сарфланг

 

Асрлар давомида иш тушунчаси бир-неча маротаба ўзгарган. Жуда катта даврда (инсоният тарихининг асосий қисмида, десак ҳам бўлаверади) одамлар умуман ишламаганлар – зўрға кун кечирганлар холос. Яъни, соат 8.00 да ишга бориб, у ерда 17.00 гача бўлиш – бу замонавий тушунча. Бизнинг аждодларимиз: овчилар ва ўсимликлар илдизлари, меваларни териб-тўпловчилар юз минг йиллар мобайнида ишга бориш нималигини билмай ўтишган.

 

Ишни йўқотиб қўйишдан хавотирга тушиш ва ташвишланиш – бу нисбатан янги феномен. Кейинги асрларда рўй берган саноат инқилоблари туфайли инсон ҳамма ишни машина бажарадиган бўлади ва шу боис мен кераксиз одамга айланиб қоламан деган доимий қўрқувни ҳис этиб келди. Дарвоқе, бу сафар қўрқув асосли бўлиб чиқиши мумкин. Худди доимо “Бўрилар!” деб қичқирадиган болакай воқеаси сингари ҳодиса содир бўлиши мумкин: охир-оқибат бўрилар тўдаси пайдо бўлади.

 

Ҳозир одамлар эксплуатацияга қараганда янада қўрқинчли тушунча – ўзларининг кераксизлиги билан юзма-юз кела бошлашди. Сени эксплуатация қилишаётганда, ҳеч бўлмаса ўзингнинг кераклигингни ҳис этиб турасан, сендан бошқа ишлайдиган нарсани кўрмайсан. Ўрнингни босадиган технологиялар эса айнан муаммоларинг ва хавотирларингни кучайтириб юборади.

 

Янги даврда ҳам янги касблар пайдо бўлади. Масала шундаки, янги вакансия жойларни эгаллаш учун одамлар ўзларини “қайта ихтиро қилиб, мутахассис сифатида ўзлигини топиш”ни уддалай оладиларми? Биз битта технологик инқилобни эмас, поғонали инқилобларни бошимиздан кечиришни ҳисобга олсак, инсонлар ўзларини ҳар 10 йилда “қайта ихтиро этиш”ларига тўғри келади. 20 ёшингда ўзингни “қайта ихтиро этиш бошқа, 30, 40, 50 ёшда бу ишга қўл уриш анчайин қийин, мушкул бўлгани боис одамларда хавотир янада кучайди.

 

Келгусидаги бандликни таъминлаш бозори ҳақида гапирганимизда роботлаштиришга ҳаддан зиёд кўп эътибор қаратамиз. Биз худди шу даража ва кўламда биотехнологияларга ҳам эътиборимизни жалб этишимиз лозим. Кўплаб янги касблар инсоний ҳиссиётларни англаш билан боғлиқ бўлади. Ҳатто учувчисиз, ҳайдовчисиз машиналар, пиёдалар ўзларини қандай тутишини тушуниб етиши керак бўлади. Айниқса банк ходимлари, ижтимоий ҳимоя соҳаси мутахассислари вазифаларини машиналар бажарадиган бўлса, бу масала янада долзарб аҳамият касб этади.

 

Бундай ҳолатлар моҳиятига сал ўзгача назар соладиган бўлсак: касбни эмас, одамларни ҳимоя қилиш масаласи ўртага чиқади. Кераксизлиги учун баъзи касблардан воз кечиш даркор. Аммо биз касблар ҳақида эмас, одамлар ҳақида қайғуришимиз керак. Ҳозирги вақтда аҳоли бандлигини таъминлаш эмас, ишнинг мазмуни инқирозга учради.

 

Тарихчи сифатида, шуни таъкидлашим зарурки, Ўрта асрларга қараганда ҳозир одамлар ҳақиқий жаннатда яшамоқдалар – бироқ негадир улар буни ҳис этишмаяпти. Биз тиришқоқлик билан меҳнат қилишни биламиз, самарaли ходим бўлишнинг ҳам уддасидан чиқамиз, бироқ дам олишни билмаймиз. Иш мазмунида содир бўлган инқирозни ҳал қилсак, дам олиш билан боғлиқ муаммонинг ҳам ечимини топа оламиз.

 

Мен беришим мумкин бўлган энг мақбул маслаҳат – ўзгаришларга ўзларингизнинг мослашувчанликларингизни таъминлаш учун сармоя киритинг.

 

Ахборотнинг эгаси – дунёнинг эгаси

 

Эҳтимол биз Homo sapiensнинг охирги авлодларидан биридирмиз. Бир ёки икки асрдан сўнг биз неандерталлардан қандай фарқ қилсак, худди шундай биздан фарқ қиладиган организмлар Ер шари аҳолисини ташкил этади. Зотан кейинги авлодларимиз ўзларининг таналари ва ақл-идрокларини модефикация қилишни ўрганиб олишади ва айни шу нарса XXI аср иқтисодиётининг асосий маҳсулотига айланади.

 

Сайёрамизнинг келгуси хўжайинлари айнан қандай кўринишга эга бўлади? Буни ким ахборотга эгалик қилса, ўша ҳал қилади. Ахборотни назорат қилиш кимнинг қўлида бўлса, Ер шаридаги ҳаётни шу назоратига олади. Ахборот – дунёдаги энг муҳим сармоя ва муваффақиятдир. Бир гуруҳ танланган одамлар қўлида ниҳоятда катта кўламдаги ахборот тўпланиб қолса нималар содир бўлади? Инсоният бўлиниб кетади. Синфларга эмас, турларга бўлинади. Ахборот шу учун муҳимки, биз эндиликда нафақат компьютерларни “бузиб-синдириб”, шу билан бирга инсон организмини ҳам “бузиб-синдириб” ичига кириш нуқтасига етиб келдик. Бу учун иккита нарса зарур: катта ҳисобловчи қувват ва улкан маълумотлар ҳажми, жумладан биометрик. Шу пайтгача инсониятни “бузиб-синдирадиган” ингредиентлар ҳеч кимда йўқ эди. Ҳатто одамларни бутун сутка давомида изчил кузатиш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган совет КГБси ва испан инквизициясида ҳам бундай имконият бўлмаган.

 

Ҳозир вазият бир вақтнинг ўзида содир бўлаётган иккита инқилоб туфайли тубдан ўзгармоқда: компьютер фанининг ривожланиши (машинани ўрганишнинг тараққий этиши ва сунъий интеллект) ва биология, жумладан нейробилогиянинг ривожи. Бу эса бизга инсон мияси қандай ишлашини тушуниб етиш учун зарур имконият эшигини очмоқда. Бир ярим асрлик тадқиқотларни учта сўз билан умумлаштиришимиз мумкин: организмлар алгоритмлар дегани. Ва ҳозир биз бу алгоритмларни қандай расшифровка қилишни ўрганаяпмиз.

 

Эҳтимол, иккита инқилоб учун энг муҳим ихтиро – бу бизнинг танамиз ва миямиздаги биохимик жараёнларни электрон сигналларга ўтказадиган ва уларни компьютерда таҳлил этадиган биометрик сенсор. Бу алгоритмларни расшифровка қилиш орқали инсондан кўра яхшироқ мавжудодтни яратиш мумкин. Бироқ бу мавжудод ушбу технологияларни қандай қўллайди, очиғи буни тасаввур этолмайман.

 

Ахборотга эгалик қилишни ким тартибга солмоқда? Мен ҳақимдаги ахборотнинг эгаси ким? Ҳозирги пайтда бу ахборотларнинг катта қисмига корпорациялар эгалик қилишмоқда ва бу одамларни ташвишлантирмоқда. Бироқ ҳукуматлар ахборотни национализация қилишга вакил этилса – бу рақамли диктатурага олиб келади.

 

Кўпчилик одамлар довга нима тикилганини умуман англаб етмаяптилар

 

Мени ўзимдан кўра яхшироқ тушинадиган алгоритмлар қўлимизда бўлса, улар менинг истакларимни олдиндан башорат қилиши, ҳиссиётларимни манипулация қилиши ва ҳатто мен учун қарорлар қабул қилиши мумкин. Мабодо биз ҳушёрликни бой берсак, рақамли диктатура даври келади. Ахборотни назорат қилиш халқаро элитага рақамли диктатурадан кўра янада радикал ишларни амалга оширишга имконият беради. Организмларни “бузиб-синдириб” ичига кириш орқали элита келгуси ҳаётни қайта қуриш имконига эга бўлади. Ва бу нафақат бутун инсоният ҳаётида, шу билан бирга Ер шаридаги барча тирик организмлар ҳаётида буюк инқилоб ясайди. Бу энди дунёнинг яралишидаги илоҳий мазмун, ният эмас, инсоннинг ғояси бўлади. Бу муаммо ҳал этилмаса, бир тўда одамлар элитаси Ердаги ҳаётнинг келажагини белгилайди.

 

Жуда кўпчилик одамлар атрофида нималар рўй бераётганини, инсоният тақдири довига нима тикилганини мутлақо англаб етмаяптилар. Кўплаб мамлакатлар ҳукуматлари (Хитойдан ташқари, – у ерда барчасини тушуниб туришибди) бу муаммога қўл силтамоқдалар: бизнинг бундан-да шошилинч ишларимиз бор! Бундай муносабат эса ўта хавфли.

 

Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

16:02 / 19.02.2025 0 25
Тутилган тутқун

Қатра

09:02 / 05.02.2025 0 122
Кампир ухлаган, хон-чи?

Биласизми?

09:02 / 05.02.2025 0 117
Қарғиш асли қоралашми?

Биласизми?

18:01 / 31.01.2025 0 165
Маҳмуд Кошғарийнинг эски зонтиги



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8458
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5163
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4789
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4213
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3510
Ўқиш пули

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3122
Миллий урф-одатлар

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3085
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//