Қарғиш асли қоралашми?


Сақлаш
09:02 / 05.02.2025 0 646

Ўзбек халқ оғзаки ижодида қарғиш кичик бир жанр даражасига етган десак муболаға бўлмайди. Фақат улар етарли даражада тўпланмаган, сочилиб ётибди. Муҳаббат бор жойда алқаш бўлгани каби, нафрат бор жойда қарғиш ҳам бор. Қарғишни биз асосан лаънатлаш маъносида тушунамиз. Манбалар ҳам бу сўзнинг асосини шу мазмундаги илдизга олиб бориб тақайди. “Туркий тиллар этимологик луғати”да ҳам бу сўз илдизидаги қар, кар, қара сўзлари “лаънатлаш, орқадан зарба бериш, ғийбат, ҳақорат” маъноларида келади дейилган. Тилшунос М.Рясянен бу сўз илдизини мўғул тилига улайди.

 

Менимча, қарғиш сўзининг илдизида қора сўзи бор. Чунки қадимдан “гўрни” қора ўрин, “фожиани” қора кун, “толесизликни” бахти қора каби аташлар бизда бўлган. Ҳозиргача барча ёмонликларга қора сўзи аралашиб келади. “Туркий тиллар этимологик луғати”да фақат бир ўринда қарғиш сўзининг илдизи “қорага бўяш” маъносида изоҳланган. Халқимизда Оқ дегани – олқиш, қора дегани – қарғиш деган кўҳна мақол ҳам бор.

 

Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида Қулоғим ёлқибон эл қарғишидин деган мисрани битган. Мисрадаги ёлқи сўзи “батанг қилмоқ”, “қулоқни чарчатмоқ”, тилимиздаги бир ибора билан айтганда, “қулоқни еб қўймоқ” маъносини англатади. “Девону луғотит турк”да қарға қарғамоқни, қарғақ эса қарғиш, лаънатлаш ва ғазабни англатиши ҳақида айтилган.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

 

Фото: Фбдуманнон Муҳаммад

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 113
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 122
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15807
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6571
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6562
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5856
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5298
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5191
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4598
Ўзбекистон тарихи

//