Чўлпоннинг “қатағон қилинган” шеъри


Сақлаш
12:01 / 28.01.2025 0 496

Андижон вилоят Қатағон қурбонлари хотираси музейида Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети ҳузуридаги Санъат ишлари бўйича бошқарманинг Бош репертуар қўмитаси томонидан юборилган буйруқнинг факсимил нусхаси сақланади. Унда қатағон қурбони бўлган шоир ва санъат ходимлари иштирокида яратилган бир қатор ижод намуналари ёзилган граммофон пластинкалар “мафкуравий жиҳатдан зарарли” деб топилиб, сотилиши ва намойиш этилиши қатъиян тақиқлангани ёзилган.

 

 

Тақиқланган санъат асарлари орасида Чўлпон шеъри билан яратилган “Тўлқин” номли қўшиқ борлиги аниқланди. Қўшиқ 1934 йил Карим Зокиров томонидан “Фарҳод ва Ширин” мусиқали драмасида куйланган. “Онамнинг айтишича, — деб ёзган эди Чўлпоннинг жияни Ўктам Мирзахўжаев, ­- Чўлпон Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” асосида ёзилган саҳна асарига қўшиқлар ёзиб берган экан”. Демак, бу шеър ҳам улардан бири бўлган. Совет давлати эса қатағон сиёсати аждодларимизни жисмоний маҳв этишдан ташқари уларнинг бой ижодий меросини ҳам турли йўллар билан йўқ қилишга ҳаракат қилган. Шундай бўлса-да қатағон қурбонларининг асарлари турли архивларда, кутубхоналарда сақланиб қолган. Тақиқланган ушбу шеърни тақдим этамиз:

 

Тўлқин

 Дўстлар бир кун менга шаҳлиқ муяссар бўлғуси,

Подишоҳлик маснади албат муқаррар бўлғуси.

Давлату мулку хазина амрима тобеъ бўлуб,

Ул замон лутфи карам сизга муқаррар бўлғуси.

Қасрима тўпланғуси созандаю хонандалар,

Айши ишрат нуридан олам мунаввар бўлғуси.

Шўх кўнгулнинг истаги ҳарна эса ҳосил бўлуб,

Дил уйининг зийнати ҳур ила пайкар бўлғуси.

 

Дилшод ХОМИДОВ,

АДУ Қатағон қурбонлари хотираси

музейи экскурсоводи

Асқар ЭШПЎЛАТОВ,

АДУ Тарих факультети талабаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 125
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 139
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 122
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 156
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17279
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7142
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6900
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6170
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5731
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5575
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5249
Ўзбекистон тарихи

//