Ушбу мақола келаси ҳафтада 58 кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин


Сақлаш
15:01 / 17.01.2025 0 27

 

Ҳар ҳафта миллионлаб инсонлар арзимас туйилган қарорлари сабаб оламдан кўз юмади. Ҳа, баъзилар учун жуда оддий ва кичик бўлиб кўринган танловлар ўлимга олиб келиши мумкин. Мақолада ҳаётингизга хавф соладиган нарсалар нималар эканини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга ҳаракат қиламиз. Ҳайрон бўлманг – мақолани фольга ишонмайдиган одамлар ёзди. Ғарб мамлакатларида яшовчи 3 миллион ёшнинг 58 таси кейинги ҳафтагача ортиқ нафас олмаётган бўлади. Бир йилда эса бу рақам 3,000 тага етади. Афсуски, бу аччиқ ҳақиқат. Ва уларнинг ҳаммаси шунчаки эҳтиётсиз ортидан қурбон бўлишлари мумкин...

 

Ҳар куни ўлим билан юзлашиш мумкин бўлган ҳаракат

 

Машина бошқараркансиз, камида бир тонналик темир ичида соатига 60 км тезликда ҳаракатланишингиз, аниқроғи, ўша металл ускунани ҳаракатлантиришингиз керак. Агар жараёнда автоҳалокат содир бўлса, Ўзбекистон меҳмонхонаси устидан пианинони ерга ташлаб юбориш билан тенг механик энергия ҳосил бўлади. Худди шундай энергия натижасида ҳафтасига 8 киши, йилига эса 416 киши вафот этади, афсуски.

 

Ўлимга олиб келувчи автоҳалокатларнинг деярли 30%и тезликни оширишдан юзага келади. Нега? Сабаби инсонлар ўз имкониятларини ва реакция учун вақтни юқори баҳолаб юборишади. Тезликни бирозгина ошириш ҳам, айтайлик, 10 км/с дан 15 км/с га тезлашиш ҳам автоҳалокат эҳтимолини 60% га ошириб юборади. Шу боис кеч қолаётган бўлсангиз ҳам шуни ёдда тутинг: тезлик қанчадир дақиқа тежар, аммо эвазига ҳаётингизни олиши мумкин.

 

Қизиғи шундаки, маст ҳолда машина ҳайдаш ўлимга олиб келувчи автоҳалокатларнинг 25% ини ташкил қилади. Реакциянгизни секинлаштириш учун атиги икки қадаҳ етарли. Чунки гарчи ўзингизни яхши ҳис қилаётган бўлсангиз ҳам, маълумотни қабул қилиш қобилиятингиз ва рефлексларингиз ичкилик таъсирида бўлади. Сархуш бўлсангиз, яхшиси, орқа ўриндиқни танланг – хавфсизлик учун энг тўғри ҳаракат шу.

 

Радио тугмалари билан банд бўлиш, овқатланиш ёки телефонга бир зумга қараш ҳалокатга олиб борувчи энг кўп учрайдиган ҳаракатлардан саналади. Соатига 60 км тезликда кетаётганда, бир неча сониягагина телефонга чалғиш кўзи ожиз кишининг бутун бошли футбол майдони масофасини босиб ўтиши билан тенг келади. Ундай қилманг, ўлмайсиз!

 

Биласизми, бор-йўғи хавфсизлик камарини таққанида омон қолиши мумкин бўлган ҳалокатлар туфайли ҳар ҳафтада уч киши вафот этади. Шундай экан, масофа қанчалик қисқа бўлса ҳам, доимо хавфсизлик камарларини тақиб олинг.

 

Йиқилмасликка интилинг!

 

Йиқилиш катта хавфдек туюлмаслиги мумкин, аммо бир йилда 26 киши шу сабаб ҳаётдан кўз юмади. Чунки атиги икки метр баландликдан йиқилиш етти қаватли бинодан тушиб кетган боулинг тошининг сизга келиб урилиши билан баробар. Жой қанча баланд бўлса, тушиш шунча ҳалокатли бўлади. Шу боис нарвонларда, баландликка чиқиш йўлларида, томга чиққанда янаям эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади.

 

Хавфсиз ҳавзани танланг

Статистикага кўра, эҳтиётсизлик сабаб ҳар ҳафтада бир киши сувли ҳавзаларда чўкиб кетади. Кучли гирдобларни менсимаслик, сузиш қобилиятини юқори баҳолаш ёки спиртли ичимлик ичиб сувга тушиш – булар сув билан боғлиқ ўлимларнинг энг кенг тарқалган сабаблари ҳисобланади. Сузишни яхши кўрсангиз, ҳавзанинг хавфсиз эканига ишонч ҳосил қилинг, имкониятларингизни тўғри баҳоланг ва алкоголь истеъмол қилманг.

 

Травмалардан эҳтиёт бўлинг!

Балки энг қайғули статистика шудир, аммо ҳақиқат шундаки, кейинги ҳафтадаги 58 ўлимнинг 10 таси айнан суицид туфайли бўлади. Травмалардан пайдо бўлган кризис вазиятлар, чорасиздек ҳис қилиш ёки ортиқча стрессни эътиборсиз қолдириш керак эмас. Агар сиз ёки бирор танишингиз шу каби муаммоларга дуч келсангиз, албатта, психологик марказларга мурожаат қилинг ёки энг камида бирор ишонган инсонингиз билан ҳиссиётларингизни бўлишинг. Бу даволаниш ва омон қолишдаги энг муҳим қадам.

 

Саратон давосиз эмас

Бир ҳафтада беш киши саратон туфайли вафот этади. Аслида қалқонсимон без саратони, кўкрак саратони ва жинсий аъзолардаги саратон учун доимий текширувдан ўтиб юриш, касалликка йўлиққан ҳолларда уни эртароқ аниқлашга ёрдам беради. Натижада эса омон қолиш кўрсатгичлари кўпроқ фоизни ташкил қилади.

 

Ҳаёт – мўрт, хавф-хатар эса кутилмаганда йўлиқади. Лекин огоҳлик ва одатларга бироз тузатиш киритиш орқали, дунёдан эрта кўз юмиш эҳтимолини қанчалар камайтириш мумкин. Кунни бой бермаслик, орзуларга эриш учун ҳам киши ўз хавфсизлигингизни таъминлаши керак.

 

Ўткирбек ҚАҲҲОРОВ


Фойдаланилган адабиётлар:

Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги администрацияси. «Йўл ҳаракатида хавфсизлик бўйича фактлар» https://www.nhtsa.gov

Касаллик назорати ва олдини олиш маркази. «Катталарда йиқилишни олдини олиш» https://www.cdc.gov

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти. «Йўл хавфсизлиги бўйича глобал ҳолат ахбороти» https://www.who.int

Американинг Суицидни Олдини Олиш Фонди. «Суицид статистикаси» https://afsp.org

Тери Саратони Фонди. «Меланомани аниқлаш ва олдини олиш» https://www.skincancer.org

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

14:01 / 16.01.2025 0 78
Қуриб кетсин музейинг!..

Қатра

12:01 / 13.01.2025 0 82
Муаллимдан таёқ еган султон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7436
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5034
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4106
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3456
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3030
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2947
Туғилган кун

//