Атом одатлар: Кичик қадамлар ортидаги катта ҳаёт фалсафаси


Сақлаш
15:01 / 16.01.2025 0 43

Инсон ҳар куни минглаб қарорлар қабул қилади. Кўп ҳолларда улар онгсиз равишда, яъни одатлар орқали амалга ошади. Масалан, тонгда тиш ювиш, ишга бориш учун кийиниш, кечаси ширинлик ейиш ёки телефонга назар ташлаш. Бу каби оддий амаллар ҳаётимизнинг катта қисмини ташкил қилади, аммо уларга доим ҳам эътибор беравермаймиз. Натижада ҳаётимизда кўринмас муаммолар пайдо бўла бошлайди. Бу ҳақда Жеймс Клир «Атом одатлар» китобида шундай дейди: «Яхши одатлар – ҳаётингизни осонлаштирувчи автомат тизим, ёмон одатлар эса яширин душмандир». 

 

Илм-фанга кўра, одатлар миядаги асаб толалари фаолиятини шакллантиради. Масалан, бир амални қайта-қайта бажарсангиз, бу мияда автоматик равишда амалга ошадиган йўналиш ҳосил қилади. Бу жараён «нейропластиклик» деб аталади. Янги одат яратишнинг асосий қоидаси шундай: кичик амалларни бошланг ва доимий давом эттиринг. «Атом одатлар» китобининг ҳам асосий ғояси шундай: ҳар қандай катта муваффақият кичик одатлардан бошланади. Тасаввур қилинг, бир кун давомида атиги 0.01% яхшиланишга эришсангиз, бир йил давомида ҳаётингиз 37% ўзгаради. Кичик қадамлар катталашиб бораверади, худди қорда думалаётган кичик парча каби. Мисол учун, ҳар куни бир неча дақиқа спорт билан шуғулланиш одатини олайлик. Аввалига бу қийин туюлади, лекин бир неча ҳафта ўтгач, бу одат сиз учун табиий ҳолга айланади. Одатларни аввалига мукаммал бажариш шарт эмас. Чунки «Мукаммаллик эмас, давомийлик муҳим. Майда ишлар катта натижаларга олиб келади».

 

Китобда одатларни шакллантиришнинг тўрт босқичи баён қилинган:

1. Сигнал – одатни бошлашга ундовчи белги. Масалан, иш столингиз устида қолдирилган китоб ўқиш учун сигнал бўлиши мумкин.

2. Истак – ҳаракат қилишга бўлган ички рағбат. Китобни ўқиш орқали янги билим олишга бўлган қизиқиш истакни кучайтиради.

3. Амал – одатнинг ўзи, яъни китобни ўқиш жараёни.

4. Натижа – қониқиш ёки завқ, масалан, янги маълумотлардан олинган илҳом.

 

Бу босқичлар оддий туюлсада, уларга риоя қилиш ҳаётингизни тубдан ўзгартириши мумкин. Масалан, соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун биринчи сигнал сифатида уйғонгандан кейин сув ичишни бошлашни одат қилинг. Ёки бирор хорижий тилни ўрганмоқчисиз. Биринчи кун 5 та янги сўз ёдлайсиз. Бу оддий ва вақт талаб қилмайдиган иш, албатта. Кейин ҳар куни шу амални такрорласангиз, бир йилда 1800 дан ортиқ сўз билиб оласиз. Аммо биринчи қадамни қўймасдан, катта мақсадларга эришиш имконсиз. Жеймс Клир бу ҳақда ёзаркан, шундай дейди: «Катта орзуларингизни кичик амалларга бўлинг. Катта муваффақиятлар кичик қадамлар орқали келади».

 

Фалсафадан шу нарса маълумки, кўп асрлар давомида одатлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Аристотел «Биз ўз одатларимиз йиғиндисимиз», дейди. Унга кўра, инсон ўзини қандай одатларга ўргатса, шундай шахсга айланади. Китоб муаллифи бу фикрни замонавий ҳаётга мослаштиради ва одатларнинг тақдиримизга қандай таъсир қилишини очиб беради. Масалан, соғлом турмуш тарзи ҳақида ўйланг. Кичик қадамлар – вақтида ухлаш, кўпроқ ҳаракат қилиш, енгил овқатланиш – ҳаётингизни нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам яхшилайди. Бу кичик қадамлар ўзингизни янада кучлироқ ҳис қилишингизга олиб келади.

 

Албатта, бугунги технологиялар даврида одатларимизни бошқариш янада қийинлашган. Ҳар куни ижтимоий тармоқларга соатлаб вақт сарфлаш ёки керак бўлмаган нарсаларга эътибор қаратиш ёмон одатларимизнинг натижаси. Жеймс Клирнинг усуллари эса бу муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради:

Ҳар куни фойдали одат учун сигнал яратинг. Масалан, уйғониб дарҳол 10 дақиқа медитация қилинг.

Телефонга қараш ўрнига китоб ўқишни одат қилинг.

 

Бу кичик амаллар ҳаётингизни тартибга солади ва стрессни камайтиради.

«Атом одатлар» китоби ҳаётни кичик қадамлар билан ўзгартириш мумкинлигини исботлайди. Унда келтирилган илмий ва ҳаётий усуллар ҳар бир инсон учун амал қилиши мумкин. Эрталабки бир пиёла сув, 10 дақиқалик машқ ёки бир саҳифа китоб – бу одатлар орқали ҳаётингиз ўзгара бошлайди. Кичикдан бошланг, давом этинг ва улкан натижанинг гувоҳи бўлинг!

 

Ҳусан ТУРСУНОВ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

14:01 / 16.01.2025 0 78
Қуриб кетсин музейинг!..

Қатра

12:01 / 13.01.2025 0 82
Муаллимдан таёқ еган султон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7436
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5034
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4106
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3456
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3030
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2947
Туғилган кун

//