Ватан ҳимоячилари куни: байрам тарихи, ҳарбий мажбурият, ҳарбий хизматчилар учун имтиёзлар


Сақлаш
16:01 / 13.01.2025 0 111

Нега айнан 14 январь байрам қилинади, бошқа кун эмас? Ҳарбий хизматга кимлар чақирилади? Ҳарбийларга қонунчиликда қандай имтиёзлар бор? Бу уларнинг яқинларига ҳам тегишлими? Қуйида шулар ҳақда билиб олишингиз мумкин.

 

“Ватан ҳимоячилари куни” тарихи

 

1991 йилгача Совет Иттифоқи даврида Ўзбекистонда жойлашган ҳарбий тузилмалар тўғридан-тўғри Совет Иттифоқи марказий ҳукумати томонидан бошқарилган.

 

Мустақилликнинг дастлабки йилларида – 1992 йил 14 январда Ўзбекистон ҳукумати бу ҳарбий тузилмалар устидан тўлиқ назорат ўрнатди. Ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон қонунларига бўйсундирилди, ҳарбий базалар, техника ва қўшинлар Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари йўлида ишлайдиган қилиб қайта ташкил қилинди, ҳарбий раҳбарият ва бошқарув жараёни республика ҳукумати томонидан белгилаб қўйилди. Том маънода Ўзбекистоннинг хавфсизлигини таъминлаш учун мустақил мудофаа сиёсати ишлаб чиқилди.

 

1993 йил 29 декабрдаги Қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий тузилмаларнинг республика юрисдикциясига ўтказилган кун, яъни
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни этиб белгиланди.
Мазкур сана Ўзбекистон миллий армиясининг шаклланишига асос бўлган муҳим воқеа сифатида катта аҳамиятга эга.

 

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат турлари

Ўзбекистонни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаро бурчи, фуқаролар ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбур (Конституция, 64-модда). Шундан келиб чиқилса, умумий ҳарбий мажбурият фуқароларнинг Ўзбекистонни ҳимоя қилишга мажбурий ҳарбий тайёргарлигидан иборат ҳамда у Қуролли Кучлар сафини тўлдириш ва уларнинг резервини тайёрлаш мақсадида жорий этилади.

 

Ҳарбий хизматнинг қуйидаги турлари бор:

муддатли;

сафарбарлик чақируви резервидаги;

контракт бўйича;

Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.

 

Тинчлик даврида оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақирилади.

 

Ҳарбийлар учун қонунчиликда бир қатор имтиёзлар бор. Мисол учун:

 Таълим имтиёзлари

1. Муддатли ҳарбий хизматни муваффақиятли ўтаган, жанговар ва маънавий тайёргарлиги юқори бўлган, зарур билимларга эга ва интизомли хизматчиларга олий таълим муассасаларига кириш учун тавсиянома берилади.

2. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари давлат боғчаларига биринчи навбатда жойлаштирилади ҳамда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари давлат боғчаларида бепул тарбияланади.

3. Ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хизмат жойини ўзгартирса, талабалар баҳорги семестр бошланишидан олдин ўқишини кўчириш учун ариза топшириш имкониятига эга бўлади. Ариза топшириш муддати 20 декабрдан 20 январгача.

4. Мудофаа қудратини мустаҳкамлаган ва хизматда юқори натижаларга эришган ҳарбийларга фарзандларини олий таълим муассасаларига киритиш учун тавсиянома берилади. Ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбийларнинг фарзандлари давлат гранти билан қўшимча квоталарда ўқийдилар.

 

Моддий ва тиббий ёрдам

1. Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиши (қуриши) учун уй-жой нархининг 25 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш шаклида имтиёз берилади.

2. Кредит олган ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки хизмат вазифаларини бажаришда оғир тана шикастланиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганда кредит ва унинг фоизлари ташкилот раҳбарининг қарори асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.

3. Вафот этган ҳарбий хизматчининг оиласига бирйўла тўланадиган нафақа миқдори унинг лавозими ва ҳарбий унвони бўйича ойлик маошининг 150 бараварига тенг қилиб белгиланади. Шунингдек, БҲМнинг 200 баравари (бугунги кун ҳолатида 75 млн сўм) миқдорида суғурта тўланади.

4. Ядро объектларида хизмат қилган пенсия ёшидаги ҳарбийлар амбулаторияларда дори воситаларини бепул оладилар. Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилалари эса тиббиёт муассасаларида навбатдан ташқари ва кафолатланган ҳажмларда хизмат олиш имкониятига эга.

5. Ярадор бўлган ҳарбийлар темир йўл транспортида йилига бир марта бепул сафар қилиш ҳуқуқига эга. Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг ота-оналари эса темир йўл ва ҳаво транспортидан йилига икки марта бепул фойдаланиши мумкин.

 

Дилмурод РАЖАБОЕВ,

ҳуқуқшунос

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

14:01 / 16.01.2025 0 78
Қуриб кетсин музейинг!..

Қатра

12:01 / 13.01.2025 0 83
Муаллимдан таёқ еган султон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7436
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5034
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4107
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3456
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3030
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2947
Туғилган кун

//