“Ўшакчи” ушоқчими?


Сақлаш
09:01 / 07.01.2025 0 473

Ўшакчи сўзи менга болалик йилларимдан таниш. Қишлоғимизда чақимчи, майдагап, гап ташувчи одамларни ўшакчи дейишарди. Лекин чақимчиларни нега ўшакчи дейишларини ҳеч тушунолмаганман. Ҳозир ҳам жанубий вилоятларимизда бу сўз кўп қўлланади. Кейинроқ билсам, ўшак сўзининг ушоқ сўзига алоқаси бор экан.

 

“Девону луғотит-турк” индексида “ушоқ” сўзига шундай изоҳ берилади:

 

Ушақ I кичик, майда.

Ушақ II чақимчилик, маломат.

 

Дарҳақиқат, чақимчилик майда-чуйда гаплар билан машғул бўлишдир. Чақимчилик майдакашлик деган маънода ушақ сўзи билан ифодаланган бўлиши мумкин.

 

Кошғарийда шундай шеър келган:

 

Атғалир оқнї азақ

Тӭгмӓдї бу саw ушақ.

 

Маъноси:

 

Шўх қиз менга ўқ отмоқ истайди,

Менга бу маломат гаплар етмас эдими?

 

Шеърда ушақ сўзи “маломат, майда гаплар” маъносида келаяпти.

 

Юсуф Хос Ҳожибда эса:

 

Ѳзүңә йағутма ушақчы кишиг.

 

Маъноси:

 

Ўзингга чақимчи кишини яқинлаштирма деган мисра келади ва бунда ҳам “ушақчи” ўшакчи, майдагап ташувчи, майдакаш мазмунида келади.

 

Алишер Навоий асарларида ушоқ сўзи икки маънода – майда ва ёш бола маъносида келган.

 

Эшқобил ШУКУР

 

“Бобосўз изидан” китобидан.

 

Foto by: Abdumannon MUHAMMAD

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//