Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?


Сақлаш
10:12 / 03.12.2024 0 446

Олди-сотди ва тўлов учун ишлатиладиган, электрон ёки қоғоз кўринишидаги бу воситани ифодаловчи сўз бизга форс тилидан ўзлашган. Лекин асли форсча эмас. Форсча пул оромий-сурёний тилидаги пўлус сўзидан олинган. Пўлус оромийчада ҳам форсчадаги каби энг кичик қийматдаги чақа пулни англатган. Бу сўзнинг илдизи эски юнончадаги ὀβολός (ўболўс) ёки οβελός (ўбелўс) сўзига бориб тақалади.

 

Плутархнинг ёзишича, Қадимги Юнонистонда савдо-сотиқда пул вазифасини қиррали метал таёқчалар бажарган. Михга ўхшагани учун улар ўбол (ўс) – мих сўзи билан атала бошлаган. Битта қўл ҳовучига 6 та ўбол сиғган ва у драҳма деб аталган. Драҳма ҳовуч, тутам, сиқим маъносини беради.

 

Ўбол сўзи тарихда Европанинг жуда кўп мамлакатларида турли қийматдаги тангаларни билдирган.

 

Бугун биз ишлатадиган пул сўзи ана шу эски юнонча ўболнинг ўзгарган шаклидир.

 

Ўзбек тилига обелиск сўзи ҳам ўзлашган. У юқорига қараб ингичкалашиб борадиган қиррали устунни ифодалайди. Обелиск минорани эслатади. Ана шу сўз пул билан қариндош. Юнонча ὀβελίσκος (ўбелискос) – сих, пона, шамшир сўзидан олинган обелиск французчадан русчага ўзлашган ва у орқали ўзбекчага кириб келган.

 

Ориф ТОЛИБ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15767
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6554
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6551
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5851
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5289
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5182
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4583
Ўзбекистон тарихи

//