“Тариф”нинг таърифи ва тарихи


Сақлаш
17:11 / 21.11.2024 0 536

Олди-сотди пайтида белгиланадиган ҳақ ва баҳолар кўрсаткичи маъносини англатадиган тариф сўзининг тилимизга кириб келгунига қадар бўлган тарихи жуда узун. Бу сўз араб тилидан француз тилига, сўнг рус тилига ва ундан ўзбек тилига ўтган. Қизиғи шундаки, товарларнинг тўлов ҳақлари тизими маъносини англатган тариф сўзи тилимизга кириб келгунга қадар ҳам бу сўзнинг азалдан тавсифлаш маъносидаги таъриф шакли тилимизда мунтазам ишлатилиб келган. Яъни тариф ва таъриф сўзларининг илдизи бир хил бўлиб, у “билди” деган маънони англатади.

 

Алишер Навоийда таъриф сўзи “тасвирлаш, аниқлаш, тавсифлаш, мақташ, танитиш” мазмунида келади:

 

Бўйлаким, таъриф этиб ғурбатни бисёр, эй кўнгул,

Шаҳру кишвардин маломат айлаб изҳор, эй кўнгул.

 

Бу ҳақда яна бошқа мулоҳазалар ҳам бор. “Бобо сўз изидан” китоби нашридан сўнг андижонлик адиб Дурбек Қўлдошев баъзи сўзлар ҳақида ўз мулоҳазаларини ёзиб юборибдилар. Жумладан, у тариф сўзи ҳақида қуйидаги маълумотларни келтиради: “Араб истилоси давридаги лашкарбошилардан бири ал Торифнинг Андалусияга босқини пайти Ўрта ер денгизи ўрамидаги илк бор забт этилган оролга “Ал Ториф” номи берилган. Кейинчалик бу сўз европалашиб, “Тариф” оролига айланган. Гибралтар бўғозига кириб келган хорижий кемалардан олинадиган бож (тўлов) ҳам, 1808 йилдан бошлаб “тариф” деб аталиб келинади. Шундай қилиб тариф (Ториф) сўзи интернационал, яъни жаҳон тилидаги сўзга айланди”. 

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//