“Ўдаға”нинг ўдағайлагани


Сақлаш
10:11 / 20.11.2024 0 394

Ўдаға деган сўзга халқ оғзаки ижоди намуналарида дуч келамиз. Адабиётшунос Тўра Нафасовнинг таъкидлашича, ўдаға сўзи қадимда “бошлиқ”, “сардор”, “бек” маъноларини англатган ва ҳозир ҳам мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларида бу сўз шу маънода ишлатилади. Момолар “бек болам” деган маънода:

 

Алла, жоним, ўдаға,

Ўзим бўлай садаға,

 

деб алла айтганлар.

 

Эҳтимол, ўдағайламоқ деган феъл ҳам шу ўдаға сўзидан келиб чиққандир. Чунки ўдағайлаш ҳолатида бошлиққа хос жиҳат бор.

 

Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, ўдағайлаш сўзининг илдизи дўқлаш, дўғлаш сўзига ҳам яқиндай туюлади. Ўдаға сўзининг ўтоға шакли ҳам бор.

 

“Навоий асарлари луғати”да ўтоға сўзи бошга тақиладиган жиға маъносида изоҳланган. Жиға ҳамманинг ҳам бош кийимига тақилавермаган. Бу нарса укпар ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган зийнат буюми саналган. “Тилла жиға ярашади бошига” деган мисрадан ҳам жиғани беклар, куёвлар таққанини билса бўлади. Шунинг учун Навоийдаги жиға маъносидаги ўтоға сўзининг бошлиқ, бек маъносидаги ўдаға сўзига яқинлигини илғаш мумкин. “Садди Искандарий” достонида келган қуйидаги мисралар ҳам ўтоғани бошига сардорлар, беклар таққанини далиллайди:

 

Дубулғо бўлуб тўппи янглиғ бори,

Ўтоға бош узра сориғ қуш пари.

 

 

Эшқобил ШУКУР

 

“Бобосўз изидан” китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//