“Бирпас”ми, “иккипас”?..


Сақлаш
23:11 / 01.11.2024 0 635

“Биз билан бирпас ўтиринг”, деймиз. Умуман бирпас сўзини кўп ишлатамиз. Лекин унинг тарихини, кечмишини, саккиз оға-инидан бир ўзи ёлғиз қолганини, етти ака-укаси эса тарих тўзонларида йўқ бўлиб кетганини билмаймиз. Қизиғи шундаки, бирпас сўзидаги пас қисми тилимиз тарихида “кечанинг саккиздан бири” деган маънони англатган. Шунинг учун ҳам кечанинг бир паси, икки паси, уч паси, тўрт паси, беш паси, олти паси, етти паси ва ниҳоят, саккиз паси каби иборалар тилимизда ишлатилган. Бир кеча саккизга бўлинган. Хуллас, улар жами саккиз оға-ини бўлишган. Шунингдек, пас сўзининг “риоя, эътибор”, “сақлаш, қўриқлаш” деган маънолари ҳам бўлган. Бирпас сўзининг пайдо бўлиш тарихи “Ўзбек адабий тили лексикаси тарихи” китобида шундай изоҳланган. Японларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кечанинг ҳайвонлар номи билан соатларга бўлиниши бор.

 

Кечанинг уч пасиғача йўл юрдик.                

(“Бобурнома”дан)

 

Бир пос чу тундин ўтти ул хайл,

Тушлуқ туши қилди уйқуға майл.

(Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидан)

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 25
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16258
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6807
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5939
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5379
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4814
Ўзбекистон тарихи

//