Мушук ва шумшук


Сақлаш
22:10 / 07.10.2024 0 636

Мушук сўзига шук сўзи асос бўлган. Мен бу ҳақда аниқ маълумотга “Навоий асарлари луғати”нинг 1973 йилдаги нашрида дуч келганман. Ўша манбада шук сўзи “писиб, пойлаб, тикилиб ётган” маъноларини англатади деб изоҳланган. Бунга шумшук сўзини ҳам қиёслаш мумкин. Шумшайма! дегани “писиб турма” деган маънони билдиради.

 

Ғайри улким, ётибон йўлунгда шук,

Қормобон қонингни ичкан бир мушук.

(Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асаридан)

 

Маҳмуд Кошғарийда шук сўзи “тинчлантирувчи”, “тўхтатиш” сўзи сифатида изоҳланган. Яъни, кўрсаткич бармоғини лаби устига қўйиб “Тсс!” деганларидай. Эътибор қилсангиз, Кошғарий изоҳида ҳам “писиш, пойлаш” маъносига яқинлик бор.

 

Юсуф Хос Ҳожибда шундай мисра бор:

 

Нэлÿг шÿк турур-сä на болды öзÿң.

 

Маъноси:

Нега жим турибсан, сенга не бўлди?

 

Хос Ҳожиб бу ерда шÿк сўзини “жим туриш” маъносида қўллаган.

 

XIXIV аср эски туркий тил манбаларида “мушук” маъноси мачы ҳамда чэтӱк зоонимлари билан ифодаланган. Мÿшÿк (мöшÿк) сўзи илк бор “Қиссаси Рабғузий”да қайд этилган.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 101
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16561
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6852
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6692
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5972
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5400
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4899
Ўзбекистон тарихи

//