Балчиқ, Балхаш, Болқон гидроним ва топонимлари булоқ сўзидан ясалганми?


Сақлаш
15:10 / 02.10.2024 0 614

Турк тилида “булоқ” сўзи йўқ. Сув манбаи маъносида турклар “кайнак” калимасидан фойдаланишади. Бу калом эса бизда “қайноқ” тарзида яқиндагина қайнаган иссиқ сувга нисбатан ишлатилади. Аслида, ҳар бир қайнаган сув “билқ-билқ” этиб туради. Балки, шу сабабдан усмонли турклари “кайнак”, чиғатой турклари “булоқ” дер. 

 

Турк лафзида “булмак” топмоқ дегани. Йўқолган буюмини топган киши “булдум” дейди. Сўзнинг ўзаги “бул” экан, унга сўз ясовчи “-оқ” қўшимчаси қўшилиб “булоқ” яъни, топилма ҳосил бўлгандир. Нега деганда қадим замонлардан бери сув бирламчи эҳтиёж бўлган. Савдо карвонлари бўшаган мешларини булоқлар (топилмалар)дан тўлдирган.

 

Бундан ташқари “булоқ” сўзининг келиб чиқиши қадимги турк тилидаги “бал”га алоқадор бўлиши ҳам мумкин. Шавкат Раҳматуллаевнинг “Ўзбек тилининг этимологик луғати” китобида айтилишича, “бал” қадимги туркий тилда “намлик”, “сув” каби маъноларни ифодалаган. Ўз навбатида бу сўз қуйидаги топоним ва гидронимларга асос бўлган:

 

1. Болтиқ (Балтика) – Оврўпадаги денгиз;

2. Балхаш – Қозоғистондаги кўл;

3. Балчиқ – ботқоқлик ер;

4. Болқон – атрофи Эгей ва Адриатика денгизлари билан ўралган ярим орол.

 

Анвар ЭШНАЗАРОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 101
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16561
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6852
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6692
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5972
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5400
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4899
Ўзбекистон тарихи

//