Тол ва канизак


Сақлаш
19:09 / 16.09.2024 0 593

Отам томорқамизнинг четларига тўлдириб тол экарди. Тол жуда чиройли дарахт. Айниқса, баҳорда барглаган пайтларида у янада кўркамлашади. Барглари ингичка ва узун, ўзгача ярқираб яшилланади. Новдаси жуда чиройли. Қомати тик. Сояси роҳатбахш. Бу дарахтнинг қоратол, самбиттол, мажнунтол деган турлари бор. Сувни яхши кўргани учун сув бўйига экилади.

 

Маҳмуд Кошғарий изоҳига кўра, тол сўзи аслида “ҳўл новда” деган маънони англатар экан. Бу сўз “Қутадғу билиг”да дал шаклида келган. Толнинг новдаси доим серсув, ҳўл, шунинг учунми, ерга қадасангиз бўлди, томир олиб, барг чиқариб кетаверади. Тол деганда биз фақат тол дарахтини тушунамиз. Кошғарийнинг айтишича, қадимда нозик ва хушқомат канизакларни ҳам тол деб атаганлар. Бундай дейишларига уларнинг қоматларини нозик ва чиройли толга ўхшатиш сабаб бўлган.

 

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да тол сўзининг “узун” ва “ингичка” маънолари борлиги ҳам айтиб ўтилган. Сочларим толим-толим деган иборадаги толим сўзи ингичка ва узун мазмунидаги тол сўзига бориб тақалади.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15481
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//