Айва – Навоий фойдаланмаган бу сўз ҳозир ҳам баъзи славян ва туркий тилларда муомалада


Сақлаш
20:09 / 12.09.2024 0 479

Беҳи сўзи форс тилидан кирган. Аслиятда беҳ – яхши, ёқимли сўзидан ҳосил бўлган, ҳидли, ёқимли ҳидли мева маъносига эга. Изофа орқали янги маъно касб этиб, олмалар туркумига кирувчи хушбўй мевани англатишни бошлаган. Ўзбекчада раънодошлар оиласига мансуб мевали дарахт ва унинг ёқимли исли мевасини билдиради.

 

Беҳи сoзи тилимизга ХIV-ХV асрларда кириб келган. Бундан олдин туркий халқлар бу мевани айва, авя деб атаган. Маҳмуд Кошғарий “Ачиғ авя тишиғ қаматти” жумласини “Нордон беҳи тишни қамаштирди” деб изоҳлайди. Айва сўзи тилимизни Навоий давридаёқ тарк этиб улгурган. Чунки шоир асарларида ундан фойдаланмаган, форсча беҳи сўзини ишлатган.

 

Ҳозир турк, қозоқ, қирғиз, озар, чуваш, ёқут каби туркий тилларда, украин, рус, белорус каби славян тилларида айва сўзи ишлатилади ва беҳи маъносини англатади.

 

Ориф ТОЛИБ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15766
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6550
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6550
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5847
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5286
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5181
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4580
Ўзбекистон тарихи

//