“Эл”нинг “эл”лиги нимада?


Сақлаш
15:08 / 28.08.2024 0 544

Тилимизда энг кўп ишлатиладиган ва энг кўп маънога эга бўлган сўз – эл сўзи. Элнинг “халқ”, “одамлар”, “қабилалар иттифоқи”, “уруғ-аймоқ”, “тинчлик”, “муроса”, “дўстлик”, “давлат”, “ҳокимият” каби маънолари бор. Бу сўзнинг тарихи, туб илдизи борасида олимлар турли фикрларни билдирадилар, турли фаразларни илгари сурадилар. “Туркий тиллар этимологик луғати”да эл сўзи “қўл” маъносидаги ил сўзидан келиб чиққан дейилади. Қўлнинг ал, ил, илги шакллари ҳозир ҳам тилимизда, шеваларимизда бор. 

 

Сабр айласанг, муродингга етарсан,

Насиб бўлса ёр илкидан тутарсан,

– дейилади “Тоҳир ва Зуҳра” достонида.

 

Баъзи изоҳларда эл “илгида ҳокимият, бошқарув, раҳбарлик бор” деган маънони англатади деб айтилган. Қўли узун, Илгида тутиб туради каби иборалар ҳам қўлида қудрат бор маъносини ифодалаб келади. Алишер Навоий ҳам эл сўзини “қўл”, “халқ” ва “лашкар” маъноларида қўллаган.

   

Эл бўлмаса, салтанат мумкин эмас.

“Тарихи мулуки ажам”дан.

 

Маҳмуд Кошғарийда эл сўзи “эл, мамлакат, юрт, келишув, эшик” маъноларида келади: iкi бӭг бiрlа ӭl боlдї – Икки бек бир-бири билан ярашди (келишиб олди). Халқимизда “Кирари эл, чиқари ёв” деган мақол ҳам бор. Кошғарийдан яна бир мисол: кӱч ӭlдiн кiрсӓ тӧрӱ тӱңlӱктiн чїқар, яъни, зулм эшикдан кирса, инсоф туйнукдан чиқади. Бу мисолларда эл сўзи келишув, дўстлашув ва эшик маъноларида келяпти.  Маҳмуд Кошғарий қўлни элиг сўзи билан, қўлқопни эса, эликлик сўзи билан ифодалайди.

 

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, одамлар бирлашган жойда эл пайдо бўлади. Демак, қўлда бармоқлар бирлашади, бир мушт ҳолига келиш деган ибора ҳам бирлашишни билдиради. Одамларнинг бирлашиб бир қўл – илга айланиши элни билдиради.

 

Эшқобил ШУКУР

 

“Бобосўз изидан” китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 18
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 81
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 261
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15476
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6478
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6352
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5209
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5003
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4439
Ўзбекистон тарихи

//