Расул Ҳамзатовнинг ҳайдовчиси


Сақлаш
18:08 / 08.08.2024 0 684

Бир куни Расул Ҳамзатов у пайтлари оддий режиссёр Георгий Данелияни меҳмон қилмоқчи бўлибди. Иккала ижодкор Гия аканинг Москвичида Ёзувчилар уюшмасининг ресторанига боришибди. У пайтлар машина ойнасини тозаловчи чўткаларни ўғирлаш роса «урф» бўлган экан. («Буюк» собиқ иттифоқда шу ҳам мулк бўлган шекилли). Шу чўткаларни ечаман деб, Гия ака ташқарида бироз қолиб кетибди. Расул ака ичкарига равона бўпти. Гия ака чўткаларни қўлтиғига қистириб, ресторанга кириб кетаётган экан, эшик оғаси тўхтатибди: 

 

- Марҳамат қилиб, Ёзувчилар уюшмаси аъзосининг гувоҳномасини кўрсатсангиз.

Табиийки, Данелия аъзо эмас. Чақирай деса, Расул оға ичкарига кириб кетган. Гия аканинг шумлиги тутиб:

- Мен Расул Ҳамзатовнинг шопириман, депти.

Эшикоғаси:

- О, шундай демайсизми, азизим. Қани ичкарига марҳамат қилсинлар деб, режиссёрни ресторанга бошлаб кетибди.

 

Орадан йиллар ўтиб, италиялик таниқли кино ижодкорлар: Марчелло Мастроянни, Луижи де Лаурентис, ва бошқалар Москвага келишибди. Уларни меҳмон қилмоқчи бўлган Гия ака Ёзувчилар уюшмасининг ресторанига бошлаб борибди. Бу вақтга келиб Георгий Данелия «Мимино», «Афоня», «Кузги марафон» ва яна кўп киноларнинг режиссёри, «СССР халқ артисти» бўлиб улгурганди.

 

Эшикоғасини яхши таниб қолган-ку, унга учрашиб, бу италиялик таниқли кино ижодкорлар, улар мен билан деб ичкарига бошлаб кетибди. Шунда ресторан раҳбари чиқиб қоптию, эшикоғасига ўдағайлаб кетибди:

- Нимага сен Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлмаганларни ҳам ресторанга киритяпсан?! Бу сенга катта холангнинг уйими?!

Эшикоғаси титраб-қақшаб айтармиш:

- Ахир бу киши Расул Ҳамзатовнинг шопири-ку.

  • Олдинроқ шуни айтмайсанми, галварс?! О, азизим, қани ичкарига марҳамат қилсинлар!
  •  

Адҳам АРСЛОНОВ таржимаси 

Георгий ДАНЕЛИЯНИнинг

«Қадаҳ сўзи айтган охиригача ичади» китобидан.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 155
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16143
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6769
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6624
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5920
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5351
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5336
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4764
Ўзбекистон тарихи

//