Немислар қандай қилиб санитар тозаликка ўргатилган?


Сақлаш
17:06 / 13.06.2024 0 1048

Германияда, хусусан, ғарбий Бавариядаги тарихий Швабия аҳоли ҳудудларида санитария тозаликка риоя этиш “туғма” эмас, аксинча, мажбурий равишда қадрият ва анъанага айлантирилган. Узоқ вақт давомида немислар чиқинди, кул, ўлимтиклар, суяк-саёқ ва ювиндиларни девор оша кўчага ёки жамоат жойларига ташлайверган. Натижада антисанитария шароитларида турли касалликлар кўпайган, қишлоқ ва шаҳарларда эпидемия ўчоқлари вужудга келган.

 

ХV асрда граф Виттемберг ушбу чиқиндилар қўлансасидан касал бўлиб қолади ва у одамлар ва чорва молларининг чиқиндиларини қишлоқдан четроққа ёки тунги вақтда дарёга оқизиш тўғрисида фармон қабул қилади.

 

Албатта, фармон шартларини назорат қилиш осон иш эмасди. Полицияни ҳар бир хонадонга ёхуд фермерга бириктириш қиммат тадбир бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учун коррупцияни келтириб чиқарувчи бошоғриғи эди.

 

Шундан сўнг граф янги фармон чиқарди, натижада Швабия шаҳарлари тўсатдан тоза бўлиб қолди. Фармоннинг моҳияти қуйидагича эди: агар қўшнингиз бир неча ҳафта давомида чиқиндисини тозаламагани, девордан кўчага улоқтиргани ёхуд белгиланмаган жойга ташлагани ҳақида хабар бермасангиз, унда нафақат у, балки сиз ҳам айбдор саналасиз. Агар сиз тегишли идорага хабар берсангиз, унда сиз қўшнингиз мулкининг бир қисмига эгалик ҳуқуқини қўлга киритасиз.

 

Натижада ҳамма қўни-қўшни назаридан ҳайиқиб, ўз мулкининг дахлсизлигини ўйлаб, ҳар шанба кунлари ҳовлиси ва шахсий ҳудудини тозалаб, чиқиндиларни қатъий белгиланган жойга саришталик билан элтишга одатланди.

 

Ушбу ҳолатни бир томондан, чақимчиликка мажбурлаш, шахс эркинлигини бўғиш деб талқин қилиш мумкин. Бошқа томондан эса швабияликлар қисқа муддатда ўз қишлоқ ва шаҳарларининг санитар ҳолатини рисоладагидек тартибга келтириб, бутун немис халқига намуна кўрсатди. Натижада маълум вақтдан сўнг граф Виттембергнинг мажбурий фармони Германия миллий урф-одати ва анъанаси таркибига озодалик ва саришталик фазилатини олиб кирди.

 

Ислом ХУШВАҚТОВ

 

Jadid” газетаси, 2024-йил 31-май, 23-сон.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15481
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//