“Амударё”нинг маъноси нима? “Жайхун”нинг-чи?


Сақлаш
00:05 / 14.05.2024 0 1706

Ўрта Осиёдаги энг йирик дарё – Амударё қадимги юнон тарихчиси Ҳеродот (милоддан аввалги V аср) асарларида Аракс деб, кейинроқ (милоддан аввалги I аср – милоднинг I асрида) ўтган юнон тарихчилари асарларида Окс (ёки Оксос) деб аталган. Олимлар ана шу Окс (баъзан Акес) Амударёнинг қадимий туркий номи – Ўкуз, яъни “дарё” сўзининг ўзгинаси деб ҳисоблайди.

 

Авесто ва бошқа тарихий манбаларда Амударёнинг Аранг, Раха, Ранха, Аранха деган қадимий номлари ҳам учрайди. Араблар уни Жайхун “жўшқин (дарё)” деб аташган. Жайхун Тавротда тилга олинган Жихон дарёсига нисбат бериб аталган, деган фикр ҳам бор.

 

Рус олими В. В. Бартолд араблар Жайхун билан Сайхун (Сирдарё) номларини Шимолий Суриядаги Жайхон ва Сайхон дарёлари номлари билан аташган бўлса керак, дейди. Ўрта аср тарихчиси Гардизий: “Жайхун ҳар қандай катта дарёни билдирадиган турдош от” деган эди...

 

Амударёнинг қадимий эроний номи Вахш (Вахшоб) бўлган.

 

Дарёнинг йирик ирмоқларидан бири ҳозир ҳам Вахш деб аталади.

 

Абу Райҳон Беруний Вахш хоразмликларда сув париси – малак номи, деб ёзган. Профессор Ҳ. Ҳасанов маълумотларига қараганда, Покистонда Амударёни ҳозир ҳам Вакшу-нада деб аташар экан.

 

Амударёнинг ҳозирги номи Ўрта асрларда мавжуд бўлган Омул (Омуй, Омуйя) шаҳри (ҳозирги Чоржўй) номидан олинган дейишади. Шаҳар дарёдан ном олган бўлиши ҳам мумкин. Академик В. В. Бартолд “Бу сўз арийлардан ҳам олдинги амард халқи номидан келиб чиққан бўлса керак” деган фаразни олдинга суради.

 

Маҳмуд Кошғарийда ҳар қандай сокин, барқарор, турғун нарсанинг амул дейилишини айтиб ўтиш мумкин.

 

Тарихий манбаларда Амударёнинг Термиз дарёси, Калиф дарёси, Аранг, Раха, Аранга, Урганч дарёси, Хоразм дарёси каби номлари учрайди.

  

“Топонимика” қўлланмаси асосида тайёрланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15766
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6550
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6550
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5847
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5286
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5181
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4580
Ўзбекистон тарихи

//