Биласизми?
Шифокор ва психологлар гуруҳи томонидан NEW ENGLAND JOURNAL OF MEDICINE (Янги Англиянинг тиббиёт журнали)да Жорж Вашингтон университети Медицина коллежи директорининг илмий изланишларининг қуйидаги хулосалари эълон қилинди.
Ёш ўтган сари инсон миясининг ўнг ва чап яримшарлари фаолияти бир-бирига уйғунлашиб боради ва бунинг натижасида ижодий имкониятлар кенгаяди, фаоллашади. Шу сабабдан ҳам 60 ёшдан кейин фаолиятини бошлаган машҳур ижодкорларни кўп кузатиш мумкин.
Тўғри, бу даврда мия ёшликдаги каби тез ишламайди, аммо мослашувчанлиги, вазиятга киришимлилиги туфайли инсоннинг тўғри қарор қабул қилиши тезлашади, салбий ҳис-туйғуларга берилиши камаяди. Интеллектуал фаоллик 70 ёшларга тўғри келади, чунки бу даврда мия тўлиқ имкониятлари билан ишлай бошлайди.
Йиллар ўтиши билан одам миясида нейронлараро сигналларнинг тез узатилишига ёрдам берадиган милена элементи кўпаяди, оқибатда интеллектуал қобилиятлар 300 фоизгача юксалиши мумкин. Бу модда, айниқса, 60–80 ёшлар оралиғида фаол ҳосил бўлади. Шунингдек, 60 ёшдан кейин инсон ўз миясининг иккита яримшарини бир вақтда ишлата олади, бу ҳолат нисбатан мураккаб вазифаларни осон ечишга имкон беради.
Монреаль университети профессори Мончи Урига кўра, улуғ ёшли одамларнинг мияси масалаларнинг кераксиз жиҳатларига эътибор қаратмай, тўғри вариантни танлаш билан ақлий қувватни тежар экан. Ҳар хил ёшдаги кишилар иштирокида илмий тадқиқот ўтказилганда, тест саволларига жавоб беришда кўпчилик ёшлар хато қилган; 60 ёшдан юқори бўлганлар тўғри қарорга келган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб мутахассислар хулоса қиладилар:
60–80 ёшда, кўпчилик ўйлаганидек, бош мия нейронлари ўлмайди, балки улар орасидаги алоқа йўқолади.
60–70 оралиғи – инсон фаолиятининг энг сермаҳсул даври.
2-ўринда шунга яқин самарадорлик даври 70–80 ёшлар.
3-самарадорлик даври 50–60 ёшлар.
Олимлар ўз хулосаларини ҳаётий мисоллар билан далиллайдилар:
Нобель мукофоти лауреатларининг ўртача ёши – 62.
Дунёдаги 100 та энг йирик компаниялар президентларининг ёртача ёши – 63.
Кексаларнинг фикри тарқоқлиги, хотираси пасайиши улар миясида ахборотларнинг ҳаддан ташқари кўплиги билан боғлиқ. Шунинг учун ҳаётда кераксиз майда-чуйдаларга ўралашиб қолмаслик керак.
Агар инсон соғлом турмуш тарзига риоя қилса, ҳаракатда бўлса, имкониятига яраша жисмоний юкни кўтариб, ақлий фаолият билан банд бўлса, унинг интеллектуал қобилиятлари 80–90 ёшгача юксалиб боради.
Мухтарама УЛУҒОВА тайёрлади.
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ