Ҳушёрлик


Сақлаш
12:03 / 14.03.2024 0 189

Ҳушёрлик – инсоннинг жамият, миллат, давлатнинг тинчлиги, барқарорлиги, фаровон ҳаёти ва мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда сақлаб қолишга қаратилган юксак маънавий туйғусини ифода этувчи атама. У оқ-қорани, дўст-душманни, ҳақ-ноҳақни, пок ниятли инсонни мунофиқдан фарқлаш имконини беришга ундайдиган тушунчадир. Ҳушёрлик бу – ҳозирги кунда ўзларининг ғаразли ниятларини амалга ошириш мақсадида юртимизга ҳар хил йўллар билан киришга уринаётган, мустақил дунёқараши шаклланиб улгурмаган ёшларимиз қалби ва онгини зарарли ва буғзунчи ғоялар билан эгаллашга ҳаракат қилаётган ёвуз кучларга қарши курашадиган ва ўз юртини ҳимоя қилишга чорлайдиган даъватдир. Биз бугунги ҳаётга тўғри баҳо бермасак, мустақилликнинг қадрига етмасак, ўз ҳушёрлигимизни йўқотиб, бизни ҳар қадамда кутаётган таҳдидларни, тинч турмушимизга, хавф сизлигимизга раҳна солаётган, оёқ остидан чиқаётган ҳар хил бало-қазоларни пайқамай, сезмай қолишимиз мумкин... Ўз-ўзидан равшанки, бугунги замон воқеликка очиқ кўз билан, реал ва ҳушёр қарашни, жаҳонда ва ён-атрофимизда мавжуд бўлган, тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмокда. Кишиларда ҳушёрлик ҳиссини шакллантириш, камол топтиришда ижтимоий-иқтисодий, маданий, мафкуравий ва тарбиявий омиллар муҳим ўрин тутади.

 

Ҳушёрлик шахснинг ҳар қандай фавқулодда вазиятларга тайёр туриши ва хавф-хатар келмасданоқ уни олдиндан кўра билиш хусусияти ҳамдир. Бу айниқса, давлат ва жамият бошқарувида, раҳбар ходимлар фаолиятида яққол кўзга ташланади. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг «Агар шоҳсен огоҳ сен, Агар огоҳ сен, шоҳсен» ғояси ҳушёрлик учун ҳаётий тамойил ҳисобланади. Бугунги глобаллашув ва модернизациялаш жараёнида турфа ахборотлар дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган бир пайтда ҳушёрликни шакллантиришга бўлган талаб ва эҳтиёж беқиёс даражада ортиб бормоқда. Шаҳар ва қишлоқларда, маҳаллаларда «Ўз уйингни ўзинг асра» даъвати асосида ҳушёрликни таъминлаш борасида қатор амалий ишлар, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Табийки, халқни демократик қадриятлар асосида ҳаётда бўлаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлардан хабардорлиги, турли хатарлардан огоҳлиги ҳушёрликнинг муҳим омили ҳисобланади. Шу боис бугунги кунда бу борада аҳоли, айниқса ёшларнинг сиёсий ҳушёрлигини ошириш, уларни юксак маънавий тамойиллар асосида тарбиялаш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин. Шундай экан, бугунги кунда халқимиз онги ва тафаккурида Она юртимизга меҳр-муҳаббат туйғусини янада ошириш, ҳар бир юртдошимизнинг истиқлолнинг мазмун-моҳияти ва имкониятини теран англаб, бор куч-салоҳиятини Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик ишларига сафарбар этишига эришиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Хуллас, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард натижаси сарҳадларимизнинг дахлсизлиги, Ватанимизнинг тинч ва осойишталиги, жамиятимизнинг барқарор тараққиёти билан белгиланар экан, ҳар бир ватандошимиз, аввало ҳар биримизнинг огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз лозимлиги давр талаби, зиммамиздаги улкан масъулият эканини унутмаслигимиз лозим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

16:04 / 26.04.2024 0 62
Японларнинг яхши одати

Биласизми?

15:04 / 24.04.2024 0 70
Гўзаллик қимматга тушмасин

Қатра

10:04 / 16.04.2024 1 195
Велосипед



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3786
Бир қоп ун

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3773
Илк ватан

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3214
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2915
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2541
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2385
Туғилган кун

Қатра

16:01 / 01.01.2022 0 2216
Қўнғироқ