Ҳаяжон


Сақлаш
16:01 / 05.01.2024 0 440

Ҳаяжон инсон ҳис-туйғулари намоён бўлишининг бир кўринишини ифодаловчи тушунча. Ҳис-туйғулар кишининг ўз ҳаётида нималар юз бераётгани, нималарни билиб олаётгани ёки нима билан машғул бўлаётганига нисбатан ички эҳтиросли муносабатидир. Ҳис-туйғуларни бошдан кечиришнинг турли ҳаяжон, аффект, кайфият, стресс (кучли ҳаяжонланиш), эҳтирос кўринишлари мавжуд. Ҳис-туйғулар шахснинг ҳиссиёт оламини ташкил этади. Кишидаги ҳис-туйғулар унинг эҳтиёжлари қондирилиши жараёни қандай кечаётганидан далолат беради. Ҳаяжон инсоннинг руҳий ҳолати, фаолияти, ишчанлик даражасига турлича таъсир этиши мумкин. Баъзан ҳаяжон кишини ғайратлантирса, бошқа ҳолларда унинг фаолиятини сусайтириб юборади. Кишини тез чулғаб оладиган ва шиддат билан ўтиб кетадиган ҳис-туйғу психология фанида аффект (ҳиссий портлаш) деб юритилади. Бу пайтда кишининг ўз хулқ-атворини онгли назорат қилиш даражаси пасаяди, диққати, хотираси кескин сусайиб кетади, иродаси ўзига бўйсунмайди. Кайфиятлар унча кучли бўлмаган, лекин узоқ вақт давом этадиган барқарор ҳиссиётдир.

 

Кайфият шоду хуррамлик ёки ғам-қайғуга ботиш, тетиклик ёки ланжлик, ҳаяжон ёки маъюслик, жиддийлик ёки енгилтаклик, жиззакилик ёки мулойимлик кабилар тарзида кечади. Стресс кучли ҳиссий зўриқишдан иборат жараён бўлиб, у хавф-хатар туғилган, киши хафа бўлган, уялган, таҳлика остида қолган вазиятларда рўй беради. Эҳтирослар деб киши хатти-ҳаракатлари йўналишини белгилайдиган, барқарор, чуқур ва кучли ҳисларга айтилади. Масалан, рассомликка, мусиқага эҳтирос, бедана уриштиришга эҳтирос ва ҳоказо. Ҳис-туйғулар мазмун жиҳатидан турлича бўлиши мумкин. Интеллектуал (ақлий) ҳис-туйғуларга билишга қизиқиш, ажабланиш, шубҳаланиш, таажжубланиш, ишонч каби ҳислар киради. Буларнинг барчаси ижобий, маънавий характерга эга бўлиб, кишини билишга, ўрганишга, иштиёқ билан ишлашга ундайди. Маънавий ҳис-туйғуларга дўстлик, Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, ҳамдардлик, содиқлик, меҳнатни севиш кабилар киради. Инсоннинг ахлоқий етуклиги, тарбиялангани ана шу ҳислар орқали белгиланади. Эстетик ҳис-туйғуларга гўзал, чиройли, ёқимли нарсалардан завқланиш, шодланиш, ҳузур қилиш, роҳатланиш кабилар киради. Бу ҳисларнинг манбаи гўзал табиат, санъат, адабиёт, чиройли турмуш кабилар бўлиши мумкин. Шахс интеллектуал, маънавий, эстетик туйғуларни фаолият ва мулоқот жараёнида бошидан кечиради. Ижтимоий воқеликка нисбатан бутун ҳиссий муносабатлар бойлигини ифодалагани учун улар юксак ҳис-туйғулар деб аталади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

16:02 / 19.02.2025 0 29
Тутилган тутқун

Қатра

09:02 / 05.02.2025 0 128
Кампир ухлаган, хон-чи?

Биласизми?

09:02 / 05.02.2025 0 118
Қарғиш асли қоралашми?

Биласизми?

18:01 / 31.01.2025 0 167
Маҳмуд Кошғарийнинг эски зонтиги



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8467
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5174
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4798
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4221
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3511
Ўқиш пули

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3134
Миллий урф-одатлар

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3086
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//