Ҳаром


Сақлаш
17:01 / 04.01.2024 0 441

Ҳаром (арабча фойдаланиш, истеъмол этиш шаръан ман этилган нарса; муқаддас; ноқонуний) шариат ҳукмига мувофиқ ейиш, ичиш, фойдаланишга ярамайдиган, ҳалол бўлмаган, анъана ёки тартиб-қоидаларга кўра ман этилган иш, хатти-ҳаракат; шу йўл билан топилган нарса; ҳаётида шундай йўл тутувчи кимса каби маъноларни англатувчи тушунча. Зулм, ўғирлик, рибохўрлик, алдамчилик, порахўрлик йўли билан топилган ҳар бир нарса, ўзи қанча пок бўлса ҳам, топувчига ҳаромдир. Шунинг учун ҳам уламолар мутлақ ҳаромни ўзида ҳаромлик сифати бор ёки ман қилинган йўл билан топилган нарсадир, деб таърифлайди. Мусулмон инсон учун ҳаромдан ҳазар қилиш фарз ҳисобланади. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни ҳаром ботил йўл билан бировнинг молини ейишдан қатъий равишда қайтарган. Бир луқма ҳаром таом еган одамнинг неча кунлаб дуоси қабул бўлмаслиги таъкидланган. Мусулмон инсон ҳаром йўл билан молу дунё касб қилишдан, худди чўчқанинг гўштини ейишдан ҳазар қилгандек, ҳазар қилиш керак. Ҳаром йўл билан молу дунё топган одам икки дунёда шарманда бўлади. Бу дунёда азоб-уқубат, турли балоофатларга йўлиқиб, у дунёда жаҳаннам ичида қолади. Шариатда ҳаром ҳисобланган нарсани ҳалол деб эътиқод қилган одам кофир бўлади.

 

Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар инсон учун моддий ва маънавий фойдалидир, ҳаром қилинган нарсалар зарарлидир. Шунинг учун ҳалол қилинган нарсалар ва ишлар кўпчиликка маълум. Ҳаром қилинган ишларни эслатиб ўтиш ва эслатиб туриш жоиздир. Ота-онага оқ бўлиш, зинокорлик, рибо (судхўрлик), сеҳргар ва фолбинларга ишониш, ўғирлик, қароқчилик, порахўрлик, жосуслик, чақимчилик, ёлғончилик, қотиллик, ноҳақ қон тўкиш, хиёнаткорлик, ўликка дод-вой солиб йиғлаш, савдо-сотиқда ғирромлик, ғийбат, туҳмат кабилар ҳаром амаллардир. Ейиладиган нарсалардан тўнғиз, ваҳший ҳайвонлар, ҳаром ўлган ҳалол ҳайвонлар, сўйилганда оққан қон, «бисмиллоҳ» айтмай сўйилган ҳалол ҳайвон гўштлари, динсизлар (мажусий) сўйган ҳайвон гўштлари, маст қилувчи ичимлик ва гиёҳларнинг ҳаммаси ислом шариатида ҳаром қилинган. Қуръони Каримнинг «Моида» сураси 3-оятида бу ҳақда қуйидагиларни ўқиш мумкин: «Ўлимтик гўшти, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган, (бирор жойини) йиртқич ҳайвон еган ҳайвонлар гўшти сизларга ҳаром. (Шаръий йўл билан сўйиб) Поклаб олишга улгурганингиз бундан мустасно.

 

Шунингдек, бут-санамларга атаб сўйилганлар ҳам ҳаром». Булардан ташқари, эркакларнинг тилла нарса тақиши, ипак кийим кийиши, аёлларнинг эркакча кийиниши, тилла-кумуш идишда овқатланишлар ҳам ҳаром амаллардан саналади. Фойдаланиши ҳаром этилган ва истифода қилган кишига фақат зарар берадиган ўсимликларни экиш ва парвариш қилиш ҳам исломда ҳаром ҳисобланган (масалан, наша, қорадори, афюн, тамаки). Бир нарсанинг ҳаром экани шубҳасиз, очиқ далиллар билан маълум бўлса, уни экиш ва етиштириш ҳам ҳаромдир. Мусулмон киши ҳеч қачон ҳаромга қўл урмаслиги, ҳаромдан истифода этмаслиги, ундан узоқ туриши керак. Шунга кўра, масалан, насронийларга сотиш учун чўчқа боқиш ҳам мусулмонга жоиз эмас. Шариатда ҳаром ишларга одатланган одам гуноҳкор бўлиш билан бирга, ҳаётда хорлик, шармандалик ва қашшоқликка гирифтор бўлиши таъкидланади. Кенг маънода ҳаром ахлоқ тушунчаси бўлиб, жамият аъзолари зиммасига юклатилган ахлоқий-ҳуқуқий талабларнинг виждонан бажарилиши мобайнида шахсий ёки гуруҳ манфаатларини кўзлаб ошкора ё пинҳона бузилишини англатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 25
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6343
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4583
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4011
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//