Ҳамкорлик. Ҳамфикрлик


Сақлаш
17:01 / 04.01.2024 0 406

Ҳамкорлик турли миллат, ирқ ва динга мансуб кишилар ва гуруҳларнинг умумий мақсад йўлидаги маънан бирлашувини ифодалайди. Ҳамкорликнинг мустаҳкам ўрин эгаллаши дунёда, мамлакатимизда ташкилот ва ижтимоий қатламлар, турли институтлар ўртасида ўзаро келишувга асосланган алоқаларни таъминлаш зарурати билан изоҳланади. Жамиятда тотувлик ва барқарор тараққиёт турли шахслар ҳамда тоифалар ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка боғлиқ. Шахс манфаатлари миллат ва жамият манфаатларига уйғунлашган ҳолдагина қатламлар ўртасидаги муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлашга замин яратиш мумкин. Аксинча, ана шу ҳамкорликнинг издан чиқиши ёки муносабатларнинг ёмонлашуви барқарорликнинг бузилишига олиб келади, беқарорлик, сиёсий бошбошдоқлик ва миллий парокандаликни келтириб чиқаради. Ҳамкорликнинг вужудга келишида маънавият катта ўрин тутади. Ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларнинг моҳиятини тўғри тушуниш томонларнинг бир-бирига ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳамкорлик ҳамфикрлик, иттифоқлик, дўстона алоқалар, муаммоларни бартараф этишдаги баҳамжиҳатлик воситасида тараққиётни таъминлаш имкониятларини яратади. Шунга кўра, ҳамкорлик маънавият билан яқин муносабатдадир. Давлатнинг бош ислоҳотчилик роли, энг аввало, жамиятдаги ҳамкорлигини таъминлайдиган маънавий юксаклик, иқтисодий асослар, сиёсий вазият, маданий муҳит, ҳуқуқий-қонуний муносабатларни ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилиш фаолиятида намоён бўлади. 

 

Ҳамфикрлик турли давлатлар раҳбарлари, сиёсий оқимлар, партиялар, жамоат ташкилотлари, якка шахсларнинг ўзаро мулоқотида ягона хулоса ва ечимга келиш жараёнидир. Мулоқотлар бошланишида фикрлар хилма-хиллиги устувор бўлади. Бу жараёнда турлича қарашлар ва кўп фикрлик ўзгармай қолса, ягона ечимга келиш амримаҳол. Томонларни муросага келтириш, уларни ягона ечимга олиб келиш консенсус назарияси дейилади. Унинг асосий мақсади томонларнинг манфаатларига путур етказмаслик ва барчани қониқтирадиган ечимни топишдан иборат. Масалан, кўпчилик давлатлар сиёсатчилари давлат сиёсатини дин ва халқ манфаатларини ҳурмат қилиш асосига қуриш керак, деган фикрни илгари суради. Қонун устуворлиги, давлат ва жамият манфаатлари устуворлигига эришишда ҳам ҳамфикрлик зарур. Айрим давлатлар тарихида халқ манфаатига зид қонунлар қабул қилиш, сўнгра қонун устуворлигини талаб қилиш халқни ночор аҳволга тушириб қўйгани маълум. Шўролар даврида ана шу ҳолатни кузатиш мумкин эди. Баъзан ҳамфикрликнинг синоними сифатида одамларнинг ўзаро иттифоқлигини ифодалашга хизмат қиладиган ҳамжиҳатлик атамасидан ҳам фойдаланилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 25
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6343
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4583
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4011
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//