Бир паранжи тарихи – асрлик умр ва сўзлаётган рамзлар


Сақлаш
15:12 / 17.12.2021 0 1414

Ҳар бир ҳудуднинг кийимлари кўринишидан ўзига хос бўлганидек, сурхондарёликларга тегишли тарихий либосларда турли жияк ва кашталар билан безатилганини кўриш мумкин. Қуйидаги паранжи ҳам тарихдан маҳаллий аҳоли орасида желак деб аталган бўлиб, бугунги кунда юз ёшдан ошган.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 1-умумтаълим мактаби тарих ва ўлкашунослик музейида аёлларимизнинг тарихидан сўзловчи ана шу паранжини учратамиз. Ушбу желак I Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида ҳам намойиш этилган эди. Желакнинг асл эгаси Хадича Алимардонова исмли аёл бўлиб, 1978 йили саксон беш ёшида вафот этган.

Желакнингнинг ташқи кўриниши ҳам алоҳида рамзларга эга. Кийимнинг орқа томонида енглар бир-бирига тикиб қўйилган ҳолатда бўлса, эгасининг турмуш қурмаганини билдиради. Турмуш қурган аёл либоси эса аксинча кўринишда бўлади.

Бир асрдан ортиқ вақт давомида сақлаб келинаётган паранжи ҳозир ҳам табиийлигини, рангларини, аввалги кўринишини йўқотмаган.

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16565
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6853
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5407
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4901
Ўзбекистон тарихи

//