Қиёс


Сақлаш
17:12 / 27.12.2023 0 634

Қиёс (арабча таққослаш) шариат манбаларидан бири (Қуръон, сунна, ижмо билан бирга). Қиёс энг аввало, яхши-ёмонни бир-биридан фарқлай олиш, ажратиш, хулоса чиқариш демакдир. Қиёслаш асосида ҳар бир ишни муҳим ва муҳим бўлмаган қисмларга ажратади, тўғри хулосалар чиқарилади. Бунда инсоннинг билими, тафаккури, дунёқараши муҳим роль ўйнайди. Айниқса, унинг маънавияти, маърифати муҳим аҳамият касб этади. Шахс қанча маънавиятли, маърифатли бўлса, у шунча адолат, инсонийлик, эзгулик нуқтаи назаридан холисона таққослайди ва баҳолайди. Қиёсда дастлабки 2 манба Қуръон ва суннада берилмаган бирор ҳуқуқий масала улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган кўрсатмага таққослаш йўли билан шарҳ этилган. Масалан, ароқнинг шайтон иши эканлиги, уруш-жанжал, адоват чиқариши сабабидан у Қуръони Каримда ман этилган. Ароқдан бошқа маст қилувчи ичимликлар ҳақида бирор нарса айтилмаган. Лекин мужтаҳид уламолар маст қилувчи ичимликларнинг ҳаммасида ҳам ароқ каби салбий натижалар бўлишини ҳисобга олиб, унга қиёс қилганлар ва ҳаром деб ҳукм чиқарганлар. Шу билан бирга қиёс ислом динини замон ва тараққиёт ила ёнма-ён юришида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Қиёснинг манба сифатида киритилиши шариатнинг ҳуқуқ тизими сифатида шаклланиши ва руҳонийлар, фақиҳларнинг мавжуд муносабатларни ҳимоя қилишдаги мавқеи ошишидан далолат берар эди. Ислом ҳуқуқшунослигида ҳозирда ҳам қиёсга амал қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16216
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6800
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5934
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5370
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4795
Ўзбекистон тарихи

//