Қаҳрамонлик


Сақлаш
16:12 / 27.12.2023 0 492

Қаҳрамонлик – мардлик, ботирлик, довюракликка хос иш, ҳаракат, мардлик, жасорат намуналарини англатувчи тушунча. Қаҳрамонлик ва қўрқоқлик бир-бирига қарамақарши сўзлардир. Қаҳрамонлик фавқулодда ёки онгли равишда кўрсатилиши мумкин. Фавқулодда қаҳрамонлик қалтис вазиятларда ёрқин намоён бўлади. Онгли қаҳрамонлик эса аста-секин, йиллар мобайнида кўзга ташланиб боради. Масалан, жангларда фавқулодда қаҳрамонлик кўрсатилса, меҳнатдаги қаҳрамонлик узоқ йиллик ҳалол меҳнатнинг самараси ҳисобланади. Қўрқоқ кишилар учун қаҳрамонлик нималигини тасаввур қилиш қийин бўлади. Шунинг учун қаҳрамонлик ҳар бир кишига хос хусусият ҳисобланмайди. Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг мазкур сўзнинг қадри янада ошди. Энди кўрсатиладиган қаҳрамонлик ўз юртимиз, ўз халқимиз учун бўлади. Бу ғояни барчанинг онги ва қалбига сингдириш орқали унинг қадрини янада юксалтириш мумкин. Халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси бўлмиш «Алпомиш» достони миллатимизнинг ўзлигини намоён этадиган, авлодлардан-авлодларга ўтиб келаётган қаҳрамонлик қўшиғидир. Зеро, бу қаҳрамонлик эпосини куйлаб, уни қалбига, шуурига эш қилган миллатни эса ҳеч қандай куч енга олмайди. Кишилик жамтида ушбу фазилатнинг ўрни жуда муҳим. Лекин кундалик ҳаётда жонкуяр бўлиш, ҳар куни фидойилик кўрсатиш ҳам ҳамманинг қўлидан келавермайди. Бунинг учун инсоннинг қалби пок, иродаси метиндек мустаҳкам бўлиши керак. Шахснинг эзгу мақсад йўлида қилган иши, ҳаракати бошқа бир инсон тақдирида қаҳрамонлик сифатида намоён бўлиши ҳам мумкин. Ҳар куни, ҳар соатда фидойи бўлиш ўзини томчилаб, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай, тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фазилат мезонига айлантириш – ҳақиқий қаҳрамонликдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 120
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 114
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 202
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13804
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6209
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5963
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5538
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4979
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4630
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 3863
Ўзбекистон тарихи

//