Бир куни...
Қариндошлик – одамлар орасидаги ижтимоий-тарихий қондошлик муносабатлари ва ўзаро маънавий яқинликни ифодалайган тушунча. Жамиятда қариндошлик ришталари тарихан таркиб топган анъана, бурч ва масъулият даражасида авайлаб-асраладиган, шахслараро боғлиқликдан ҳосил бўладиган ижтимоий қадрият ҳисобланади. Қариндошлик тушунчаси бутун жаҳондаги халқларга хос, ҳар бир миллатга мансуб кишилар учун умумий тамойилдир. Шарқ, хусусан, Марказий Осиё халқларида унга катта аҳамият берилади. Оилавий маросимлар, расм-русумлар, тўй ва маъракаларда қариндошлик яққол намоён бўлади. Жамиятда муайян урф-одат ва анъаналар билан боғлиқ жараёнларда ҳам қариндошлик ўз ўрнига эга. Аслида қариндошлик анъаналари инсоният тарихидаги энг қадимги жиҳатлардан бири бўлиб, ҳозирги давргача ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Шу билан бирга, гоҳида қариндошлик айрим салбий ҳолатлар, танишбилишчилик, маҳаллийчилик каби иллатларга сабаб бўлиши мумкин. Ғарб мамлакатларида ҳам бу тушунчага алоҳида эътибор берилади, унга бағишланган тадқиқотлар учрайди. Масалан, Мичиган университети профессори К.Ф.Коттакнинг «Маданий антропология» дарслигида қариндошлик гуруҳлари ижтимоий бирикма бўлиб, унга аъзолик ўзига хос қоидаларга таяниш ва ҳар бир гуруҳ аъзоси фаолиятининг назорат қилинишини талаб қилади, деб таъкидланади. Унинг фикрича, қариндошлик атамалари тизими сони чекланган, ота-она авлоди учун ушбу тизимнинг тўрттаси ва ҳар бир авлод учун олти тизими мавжуд бўлиб, унга ака-ука, опа-сингил ва тоға-аммалар киради.
Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий аҳолининг ўтроқ турмуш кечириб келган вакилларида қариндошлик ришталари муҳим аҳамият касб этиб, у «узоқ» ва «яқин» қариндошлик мезонлари билан фарқланган. Маҳаллий аҳоли томонидан «ота авлод» ҳамда «она авлод» каби ибораларнинг ишлатилиши оддий кундалик турмуш тарзида қариндошлик ришталарини нафақат тизим, балки даража (категория)га фарқлашда ҳам муҳим омил саналади. Маҳаллий муносабатларда «етти авлод», «етти пушт» ифодаси қариндошликни белгилаб беришда асосий омил саналади. Булар: 1) ота-она, 2) фарзанд, 3) набира, 4) чевара, 5) эвара, 6) нобора, 7) дубора ва 8) бегона. Бу каби ҳолатни К.Ф.Коттак «аждод гуруҳи» сифатида ифодалайди. Унинг фикрига кўра, аждод гуруҳи давомий бўлса-да, унга мансублик янги аъзоларнинг дунёга келиши ва тирикларининг вафот этиши ҳамда кўчиб келувчи ёки кўчиб кетувчилар ҳисобига ўзгариб туради. Одатда, аждод гуруҳига аъзолик янги аъзонинг туғилиши билан белгилаб қўйилади ва абадий сақланиб қолади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ