Бир куни Мақсуд Шайхзода...


Сақлаш
21:08 / 18.08.2021 0 876

 

* * *

Урушдан кейинги қийинчилик йиллари ҳозирги Сайилгоҳ кўчасининг хиёбонига яқин жойида бир гадой ўтирарди. Ҳазрат Шайхзода домла хиёбоннинг нариги томо­нидаги Ёзувчилар уюшмасига борадиган бўлса, шу бечорага уч-тўрт сўм берай деб, атайин кўчанинг ўша гадой ўтирган томонидан юрарди. Бу одат бўлиб кетиб, гадой ҳам шунга ўрганиб қолган экан.

Бир куни домла ўша жойга яқин қол­ганда чўнтакка қўл солса, пул йўқ – костю­мини алмаштирганида пул аввалги кийи­мида қолибди. Сир бой бермай “Салом” деб ўта бошлабди.

“Эй, биродар”, деб қолибди шунда гадой. Домла мақсадга ту­шуниб: “Пулим йўқ” деса, “Ишлаш керак!”, дебди гадой.

 

* * *

Шайхзода ҳазилни, шоирона ташбеҳларни яхши кўрарди. Бир куни телефон жиринглаб қолди. Мен унинг сал­моқдор овозини эшитдим:

– Биласанми, мен қаердан га­пиряпман?

– Биламан, Тошкентнинг 9 январь кў­часидан, 18-уйнинг тўртинчи қаватидан.

– Й-ў-ўқ, яна билмадинг. Мен Моваро­уннаҳрдан гапиряпман.

– Наҳотки!

– Ҳа, тушунмадинг-а! Уч дарё ўртаси­даги уй, десак, Мовароуннаҳрдан-да, ҳа, ҳа, ҳа...– Жарангдор кулгудан сўнг “Мо­вароуннаҳр”га тушундим. Биз яшаб турган уй уч анҳор ўртасида жойлаш­ганидан домла ўзларича шундай ташбеҳ қилган эдилар.

 

* * *

Газета-журналлар чиқарадиган босмахонамизнинг олд томонидаги йўлакда матбаа маҳсулотлари сотадиган дўконча бўларди. Бир куни эрталаб шу ердан ўтиб кетаёт­ганимда Шайхзода домлани кўриб қолдим. Ёмғир яхши­гина савалаб турарди. Домла дўкончанинг ён томонида, ёмғирни писанд қилмай, газетани кенг очиб ниманидир ўқирди. Яқин бориб, салом бердим. Алик олиб:

– Йўл бўлсин! Жаббор ўғли қаёққа кетаётибдилар? – деди.

Саволга жавоб ўрнига мен:

– Юринг, панароқ жойга ўтайлик, ёмғир кучаяётибди, – дедим.

Босмахонага кирадиган дарвозанинг соябони тагига ўтирдик.

Билсам, домла боя ўзининг шу бугунги газетада босилган шеърла­рини ўқиётган экан.

– Ёмғирда ўқиш шартмиди? – де­сам, у киши:

– Бирорта шеърни ёзиб тугатсан­гиз, худди янги фарзанд кўргандек бўласиз. Шу шеърингиз газетадами, журналдами босилиб чиққанда уни ўқисангиз, худди ўша фарзандингиз бошини силагандек ҳузур қиласиз, – дедилар-да, кейин: – Бундай ҳузурни ҳеч ким, ҳатто ёмғир ҳам буза ол­майди, – деб қўшиб қўйдилар.

 

* * *

Ёзувчилар уюшмасининг Дўрмондаги ижод уйи-боғида дам олаётган Мақсуд Шайхзода бир кун таомга қовурилган товуқ гўшти тортилганини кўриб, чеҳраси ёришиб, ёнидаги ҳамдастурхонларига:

– Товуқни еганлар раҳматини бизга айтишсин, – дебди.

Бу гапнинг маъносини баъзилар тушунибди, баъзилар тушунмай ҳайрон бўлишибди. Гапнинг тагида гап бор эди. Бун­дан бир неча кун бурун эрталабки нонуштага уст-устига тухум берганларида, Шайх ака тухумни егиси келмай, ўтирган ерида ўчоқ бошидаги хизматчи аёлларга қарата:

– Ахир бунинг мамашасидан ҳам бўладими? – деган экан.

– Мамашаси ҳам бўлиб қолади, лекин ҳозир товуқлар жўжа очишяпти, – деб аёллар ҳазилга ҳазил билан жавоб беришибди.

 

Эътибор Охунова

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 47
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 67
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 115
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 85
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8945
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5243
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4853
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4284
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3755
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3541
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3121
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//