Қалб


Сақлаш
15:12 / 27.12.2023 0 596

Қалб (арабча юрак) кўнгил, руҳият, кайфият, тафаккурга боғлаб ишлатиладиган ва инсон руҳий ҳолатини ифодалайдиган маънавий тушунча. Қалб халқ тилида кўпроқ инсоннинг кўнглини билдиради. «Кўнглингга келганини қил», «кўнглим шуни тусаяпти» деганда, қалб билан, қалб амри билан қилинадиган ишлар, хатти-ҳаракатлар ва фаолиятлар тушунилади. Шунинг учун қалби пок, қалби тоза дейилганда, кишининг туриш-турмушидаги, кишилар билан бўлган ижобий муносабатларининг мужассамлиги тушунилади. Қалб, шунингдек, бирор нарсанинг шакл ва маъно жиҳатдан ўртаси, исломда жавҳар макони, эътиқод ва ижодда эса имон гавҳарининг жойи, кўнгил, дил, виждон, юрак, ғайбий мушоҳада маскани, илоҳий ишқ жойи, илми ладуний ери, илоҳий нурлар зуҳурланган жойдир.

 

Тасаввуфда қалбнинг етти табақоти саналади: 1. Садр кўкрак, ислом жавҳарининг ўчоғи. 2. Қалб юрак, имон жавҳарининг жойи. 3. Шитоф халқни севиш, халқ учун куйиниш жойи. 4. Фуод кўнгил, ғайбий мушоҳада маскани. 5. Ҳиббат ул-қалб илоҳий ишқ жойи. 6. Сувайдо ғайбий мукошафа, илми ладуний ери. 7. Муҳтажун қалб илоҳий нурлар зуҳурланган жой. Қалбни пок, тоза асраш инсондаги маънавиятнинг қай даражадалиги, ҳалол-ҳаромнинг фарқига борганлиги билан белгиланади. Юксак маънавият ва маърифатга, холисликка, покликка интилган шахснинг қалби ҳам беғубор, пок бўлади ва шу аснода унинг фаолияти, кимлиги ҳам ўз ифодасини топади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//