Ўжарлик


Сақлаш
16:12 / 21.12.2023 0 457

Ўжарлик – ўз сўзида қайсарлик билан туриб олиш, ўз мақсади ва муддаосидан қайтмаслик, жамиятда шаклланган ижтимоий меъёр ва қоидаларга ўз хулқ-атворини бўйсундирмасликнинг турғун шаклини англатувчи тушунча. Бундай хулқ-атвор ҳаётда ўз ўрнини топиш мотиви билан шартланган, шунингдек, ўжарлик характернинг салбий хусусиятларини шакллантирувчи омил сифатида намоён бўлиши мумкин. Одатда, ўжарлик интеллект даражаси паст бўлган одамларга хосдир. Ўжарликнинг келиб чиқиш сабаблари болалик ва ўсмирлик даврларидаги нотўғри тарбияга бориб тақалади. Бу нарса қўполликда, болага асоссиз талаблар қўйишда, беҳуда ва ҳаддан зиёд ғамхўрликда ёки боланинг мустақилликка бўлган ҳаққини поймол қилишда намоён бўлади. Кўпинча ўжарлик болаларда 1–3 ёшларда пайдо бўлади. Унинг психологик негизи «Мен» ҳиссининг шаклланишидир. Бола барча нарсани ўзи бажаришга интилади ва унинг имкониятларини чеклашларига қарши туради. Бола мустақиллиги ва фаоллигининг тараққий этиши, ўзини назорат қила олиши унинг «Мен»и шаклланишининг ирода билан боғлиқ жиҳатини билдиради. Ўжарликнинг келиб чиқишини ягона сабаб билан боғлаб бўлмайди, фақат шуни таъкидлаш мумкинки, ота-она ва фарзандлар ўртасида муносабатларнинг бузилиши ўжарлик негизининг асосий шартларидан биридир. Боладаги «Мен» ҳисси, унинг ирода, эмоция ва темпераментини ота-она томонидан ноадекват баҳоланиши бола хулқида маълум муаммоларни юзага келтиради ва ўжарлик шаклланишидаги омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. У инсоннинг маънавий юксалишига кўпинча салбий таъсир кўрсатади. Ўжарликнинг муқобили сурлик, қайсарлик каби иллатлардир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 8
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 127
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 148
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 175
Марҳамат ая соғинчи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10573
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5566
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5115
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4977
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4547
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3652
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3643
Радикализм

//