«Янги Ўзбекистон стратегияси»


Сақлаш
11:12 / 21.12.2023 0 416

«Янги Ўзбекистон стратегияси» – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон» нашриётида 2021 йилда чоп этилган китоби. «Муқаддима», 7 боб ва «Хотима» қисмларидан иборат ушбу асарда аввало, халқимиз томонидан кейинги йилларда эришилган улкан ютуқ ва марралар учун асос бўлаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар ўз аксини топган, уларнинг мазмун-моҳияти ва стратегик аҳамияти, яқин ва узоқ келажакдаги тадрижи, тараққиёт тамойиллари ва муҳим хусусиятлари ҳар томонлама чуқур таҳлил этилган. Мазкур китоб Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ўз тараққиётининг янги босқичига ўтган халқимиз салоҳиятини янада баланд чўққиларга кўтариш, барча соҳаларда туб ислоҳотлар ва улкан янгиланишларни амалга ошириш, мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш, юртимизда энг илғор демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнини яхлит ва тизимли акс эттирган. Ушбу асар Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида қандай амалий чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, бу серқирра жараённинг мураккаб ва илгариланма ҳаракат эканлиги, тарихий-фалсафий, мантиқий ва қонуний замини, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий омилларининг барчасини ҳар тарафлама чуқур ёритиб ва исботлаб беришга қаратилган илмий хулоса ва таҳлилларнинг долзарблиги ва аҳамиятини тўла-тўкис исботлади. Шу билан бирга, биринчидан, ушбу асар асло тасодиф эмас, балки Президентимиз онгу-тафаккурида, қалбида узоқ йиллардан буён шаклланиб ва сайқалланиб келган янги стратегия ўз аксини топган китоб, бутун бир даврнинг фалсафий инъикоси, ҳозирги янгиланишлар жараёнининг объектив заруратидир. Мазкур китоб Янги Ўзбекистон стратегиясининг бутун бўй-басти ва шакли-шамойилини, мазмун-моҳияти ва мақсад-муддаоларини тўла-тўкис акс эттирадиган, халқимизни шу йўлда бирлаштирадиган ва эзгу мақсадлар томон сафарбар қиладиган, бугунги замон тақозосини ифодалайдиган йирик ва яхлит асардир;

иккинчидан, Президентимиз китоби «Янги Ўзбекистон стратегияси» қандай тарихий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий асосларга эга эканлиги, унинг устувор йўналишлари ҳамда имкониятлари ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлиш учун барча илмий-назарий хулосаларни, амалиёт учун зарур бўлган долзарб вазифалар ва кўрсатмаларни ўзида жамлаган. Унда тараққиётимиз стратегиясининг тушунча ва категориялари, умуминсоний қонуниятлари ва мамлакатимизга хос хусусиятлари кўплаб мисоллар ва далиллар асосида исботлаб берилган;

учинчидан, мазкур асар олис асрлар қаъридан келаётган халқ орзуси, авлод-аждодларимиз, ота-оналаримизнинг ёруғ кунлар, нурли келажак ҳақидаги умид ва интилишларининг ўзига хос ифодаси, бу йўлда жонини тиккан ёвқур боболаримиз ва момоларимиз хотирасини қадрлаш, Она Ватанимизни, истиқлолимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, жондан азиз фарзандларимизни комил инсонлар қилиб тарбиялаш учун масъуллигимизни яққол англатадиган йирик ва яхлит фалсафий асардир;

тўртинчидан, ушбу китобни муаллифнинг глобаллашиб бораётган шиддаткор дунёнинг нидолари ва чақириқларини чуқур англаши асосида яратилган, замонавий Ўзбекистоннинг жаҳондаги ўрни ва имкониятлари, халқимизнинг яратувчанлик салоҳияти, мамлакатимизнинг истиқболларини жамиятимиз аъзолари, ҳаммамиз теран англашимизга ёрдам берадиган муҳим илмий-назарий манба, дейиш учун барча асослар бор;

бешинчидан, Президентимиз асари жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари» ғоясини рўёбга чиқариш, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кенг кўламли ишлар мантиғини тушуниш, шу йўналишдаги янгиланишлар ва ўзгаришлар жараёнида ҳар биримизнинг ўз ўрни миз ва масъулиятимизни англаши мизга хизмат қиладиган зарур қўлланма, ўзига хос дарслик ҳамдир;

олтинчидан, мазкур асар кейинги ўн йилликларда бутун дунёга машҳур бўлиб бораётган «Стретегемалар назарияси» ва «Стратегиялогия» фанининг умумий қонуниятлари ва Ўзбекистонга хос намоён бўлиш хусусиятлари, стратегик тафаккур ва стратегик бошқарувнинг жамият ҳаёти ва давлат сиёсатининг барча соҳаларига хос қонун-қоидалари ва муҳим жиҳатларини ўзида тўла-тўкис акс эттирган. Бу жиҳатдан у, ушбу йўналишдаги илмий изланувчилар ва тадқиқотчилар учун ҳам муҳим методологик қўлланма, кўплаб тадқиқотларни амалга оширишга доир таянч манба бўлиши шубҳасиз.

 

«Янги Ўзбекистон стратегияси»да энг аввало, инсонга олий қадрият сифатида муносабатда бўлиш, у нинг манфаатларини ислоҳотларнинг асосий мезони тарзида тушуниш муҳим аҳамият касб этаётгани ҳам асло бежиз эмас, албатта. Бу борада Президентимиз алоҳида таъкидлаганидек, «...юртимизда узоқ йиллар давомида «давлат – жамият – инсон» тамойилига амал қилиб келинди. Давлат қурилиши ва бошқаруви, барча сиёсий тузилмалар, уларнинг иш услуби ва фаолияти ҳам ана шу тамойил асосида шаклланди. Аслида эса, аввало, инсон, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва бахт-саодати давлат сиёсати, барча давлат органлари фаолиятининг энг устувор мақсади бўлиши лозим. Жамият қурилиши ва давлат сиёсати ана шу ғояга таяниши ва «Давлат – инсон учун» тамойили асосида ташкил этилиши даркор».

 

Президент китобида алоҳида таъкидланган мазкур хулосага амал қилиш эса, сиёсий соҳа ва бошқарув тизимининг ҳозиргача сақланиб қолаётган юқоридаги парадигмасини тубдан ўзгартириш, инсонни ва унинг манфаатларини давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг асосий мезонига айлантириш лозимлигидан далолат беради. Бундай ҳолда ушбу соҳадаги асосий парадигма «инсон – жамият – давлат» шаклига айланади ва бу, айни бугунги ҳаёт ҳақиқатини, ҳозирги давр заруратини акс эттиради. Яъни, давлатнинг мавжудлигидан асосий мақсад – инсон ҳаёти ва жамият тараққиётига доир сиёсатни тўғри ташкил қилиш, бу борадаги тизим ва тузилмалар фаолиятини халқ манфаатлари йўлида самарали ташкил этишдан иборатдир. Бу нуқтаи назардан, кейинги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган ислоҳотларни айнан «Инсон давлат учун эмас, давлат инсон учун» ҳамда «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган тамойиллар асосида бошлангани асло бежиз бўлмаганини исботлайди.

 

«Янги Ўзбекистон стратегияси»нинг юқоридаги фундаментал хулосага асосланган энг асосий ва муҳим фалсафий тамойили китобнинг илк саҳифалариданоқ ўз аксини топган қуйидаги фикрда яққол ифодаланган: «Янги Ўзбекистонни барпо этиш – бу шунчаки хоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий орзу-интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир». Бу жиҳатдан, китобни диққат билан ўқиб-ўрганар эканмиз унда «Янги Ўзбекистон стратегияси»нинг муҳим тамойиллари ва амалий ҳаёт мезонлари яққол намоён бўлганини аниқ-тиниқ англаб олиш мумкин. Кейинги йилларда амалга оширилаётган «Янги Ўзбекистон стратегияси»нинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини Президент асари асосида таҳлил қилиш бир томондан, бугунги кунларнинг шукронаси ва унинг қадрига етиш, иккинчидан, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнини сарҳисоб қилиш, учинчидан, бу борадаги долзарб ва масъулиятли вазифаларимизни янада чуқурроқ англаб олишга имкон беради. Айни пайтда, давлатимиз раҳбарининг тарихий далил ва рақамларга, теран илмий фикр ва хулосаларга асосланган «Янги Ўзбекистон стратегияси» асари жамиятимизнинг бугунги тараққиёт босқичини, ҳозирги  кундаги устувор йўналишлар ва вазифаларнинг моҳияти ва мазмунини чуқур ўрганиш, уш бу миллий тажрибани амалиётга самарали қўллаш жараёни бошланган ҳозирги кунлардаги ўзига хос хусусиятлари ва замонавий имкониятларини янада яққолроқ англашда, ҳеч шубҳасиз, мустаҳкам назарий асос бўлиб хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//