Бир куни...
Янгиланиш – ижтимоий ҳаёт соҳаларида жамият амал қилиб келган муносабатлар, қарашлар ва ёндашувлар, тамойилларнинг янгича идрок этилиши, мустақиллик ва унинг талабларига мос равишда такомиллаштириш, қайта ташкил этиш, ўзгаришларни амалга оширишдир. Янгиланиш – янгича қараш, мустақиллик тафаккури тамойиллари асосида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий соҳаларини тубдан ислоҳ этилиши билан боғлиқ. Илгари амал қилиб келган ғоявий-мафкуравий тамойилларнинг ўрнида янги фикр, ғоя ва мафкуралар, мақсад ҳамда вазифаларнинг белгилаб олиниши ҳаётнинг стратегик йўналишлари, унинг миллий-маънавий негизлари, умуммиллий тамойиллардаги янгича мезонларни ўзида ифода этади. Янгиланиш кенг тушунча бўлиб, у жамият миқёсида амал қилиши ёки унинг бирон-бир соҳасини қамраб олиши, ҳатто минтақа, дунё миқёсидаги кўламга эга бўлиши мумкин. Масалан, жамиятнинг янгиланиши; иқтисодиётнинг янгиланиши; онг ва тафаккур янгиланиши; маънавий ҳаёт, қадриятларнинг янгиланиши ва ҳоказо. Янгиланиш табиат, жамият ва инсон тафаккури тараққиётининг ажралмас қисмидир. Янгиланишнинг тараққиётдан фарқи шундаки, тараққиёт кўпроқ миқдорий кўрсаткичлар билан ифодаланса, янгиланиш унинг сифат белгиларини ифодалайди. Масалан, тараққиёт қанчалик ижобий ва кенг қамровли бўлса, илм, фан, техника, иқтисод ва бошқа соҳаларнинг янгиланиши шунчалик кенг ва самарали бўлади.
Янгиланиш табиатда эволюцион қонунлар асосида бевосита ва узлуксиз равишда амалга ошади, жамиятда эса, у илм-фан, маънавий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа қадриятлар таъсирида билвосита содир бўлади. Жамият иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий соҳада қанча эркин бўлса, ижтимоий тараққиёт шунчалик тезкор ва самарали бўлиб, ижтимоий янгиланишни мунтазам таъминлаб туради. Агар жамият ўз эркини йўқотиб, мустамлака сиёсат таъсирига тушиб қолган бўлса ёки мустақилликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ ўтиш даврини бошдан кечираётган бўлса, бундай шароитда жамиятнинг янгиланиши ўтиш даври вазифаларини ҳал қилишни тақозо қилади. Янгиланиш ҳам тараққиёт маҳсули, ҳам унинг ривожлантирувчи кучи сифатида хизмат қилади. Маълумки, ХVII–ХVIII асрларда илм-фан, фалсафа соҳаларида Европада рўй берган ижтимоий янгиланиш Англия, Нидерландия, Францияда юз берган саноат инқилобининг таъсири эди. Бу инқилоб илм-фаннинг жадал ривожланишига замин ҳозирлади. Радиоэлектроника, атом энергиясидан фойдаланиш, кимё, сунъий моддалар ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқлар бугунги кунда ижтимоий тараққиётнинг тубдан янгиланишига олиб келди. Жумладан, бозор муносабатлари иқтисодий тараққиётнинг ҳал қилувчи омили сифатида жаҳон миқёсида тан олиниши, тоталитар тузумнинг инкор қилиниши, демократия халқаро муносабатлар тамойилларига айланиб бораётгани янгиланишнинг универсал хусусиятларидан келиб чиқади. Янгиланиш – жамият ижтимоий ҳаёти ва инсон тафаккурида юз берадиган ўзгаришлар мажмуаси. Янгиланиш одамга жисмоний озиқ ва қувват берса, маънавиятга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди.
Янгиланишда моддий жиҳатдан таъминланиш билан кифояланиш – онгсиз ва руҳсиз махлуқларга хосдир. Янгиланишга интилиш эса руҳ ва онг эгаси бўлмиш одамга хос фазилатдир. Шу маънода, янгиланиш – инсон руҳий ва ақлий оламининг мажмуи саналади. Янгиланиш – жамият, миллат ёки алоҳида индивиднинг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлантирувчи тушунча бўлмай, у бутун бир жамият учун ҳам хосдир. Янгиланиш инсон ва жамият маданиятининг негизи, инсон ва жамият ҳаёти маълум йўналишининг бош омилидир. У муайян иқтисодий, ижтимоий ҳаёт тизимининг шаклланиши, ўзгариши ёки инқирозга юз тутишига кучли таъсир кўрсатади. Янгиланиш кенгайиб, амалиётга изчил сингдириб борилса, жамият равнақ топади, ва аксинча, янгиланишлар тўлиқ бўлмаса, жамият бора-бора таназзулга юз тутиши мумкин. Мустақиллик йилларида янгиланиш масалаларига муносабат тубдан ўзгариб, унинг бойиб боришига кучли эътибор берилаётганининг боиси ҳам шунда. Тўлақонли янгиланишларсиз буюк давлат қуриб бўлмайди. Янгиланиш жамият ва миллат равнақининг бош омили ва пойдеворидир. Шу маънода, янгиланиш ва ижтимоий тараққиётнинг биз танлаган йўли – республика ҳаётининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий-маданий ва бошқа барча соҳаларини қамраб олади. Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантириш тўрт асосий негизга асосланади. Бу негизлар: умуминсоний қадриятларга содиқлик; халқимизнинг маънавий меросини асраб-авайлаш ва ривожлантириш; инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши; ватанпарварликдир.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ