Янги тафаккур


Сақлаш
16:12 / 20.12.2023 0 328

Янги тафаккур – оламга ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур кўзи билан қарашни, виждон уйғоқлиги, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқни, фидоийликни, ўзини буюк мақсадлар сари сафарбар этиб, эзгуликни кундалик фаолият мезонига айлантира олишни англатувчи тушунча. Истиқлолга эришганимиздан кейин кишилар онгида халқимизнинг, юртимизнинг улуғ тарихи ва бетакрор маданияти билан, шу муқаддас заминда яшаётганимиз билан фахрланиш туйғуси ортиб бормоқда. Янги тафаккур фаровон келажак, муносиб ҳаёт, мустақил давлатчилик ва адолатли жамият барпо этиш каби улуғвор мақсадларга эришиш йўлида халқимизнинг руҳини кўтарадиган миллий мафкура асосида шаклланмоқда. Шу боис ислоҳотларнинг дастлабки босқичида миллий қадриятларни тиклаш, одамлар тафаккуридаги қуллик кишанини йўқотиш, уларда ўзларига ишончни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди. Албатта, ислоҳотлар – янги тафаккур, янгича изланишлар меваси. Бироқ ҳар қандай ислоҳот ҳам, аввало, инсон манфаатига, унинг ҳаёт синовидан ўтган тажрибаларига ва янги жамиятнинг эҳтиёжларига асосланиши лозим. Тубдан янгиланиш даврида анъаналарга таяниб иш тутиш, улардан янги ўзгаришларга мос ҳолда оқилона фойдаланиш ислоҳотларнинг изчил ва собитқадамлик билан амалга ошишига ҳамда жамият барқарорлигига хизмат қилади.

 

Жамиятни демократиялаштиришнинг иккинчи муҳим шарти одамларнинг тафаккури ва ижтимоий савияси билан демократик ўзгаришлар даражаси ва суръатлари бир-бирига қанчалик мутаносиб бўлишига боғлиқдир. Шу маънода, кишиларимизнинг мустақил фикр лашга ўрганиши, ўзига ишончининг орта боришининг аҳамияти беқиёсдир. Чунки тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутулмаса, инсон том маънода озод ва эркин бўла олмайди. Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. Техникавий билим, мураккаб технологияни эгаллаш қобилияти маънавий баркамоллик билан, мустақил тафаккур билан уйғун ҳолда ривожланиб бориши керак. Ақлий заковат ва руҳий-маънавий салоҳият – маърифатли инсоннинг икки қанотидир. Шунинг учун янги тафаккур деганда: 1) Ўзбекистоннинг бугуни ва эртаси ҳақида қайғуриш; 2) шахснинг халқ ва Ватан қадр-қиммати, ор-номуси ва манфаатларини англаши, уни ҳимоя қилиши; 3) юксак ғоялар, кашфиётлар, ниятлар оғушида меҳнат қилиб, истеъдоди, бор имконияти, керак бўлса, жонини юрт истиқболи, элига бахшида этиш назарда тутилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//