Эркпарварлик


Сақлаш
15:12 / 15.12.2023 0 476

Эркпарварлик – инсонга хос юксак маънавий туйғулардан бири. Бу туйғу инсоннинг эркин ва озод яшаши, ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ғоясига таянади. Зеро, эрксиз инсон – асир, эрксиз миллат – қул, эрксиз мамлакат – мустамлака. Эркпарвар аввало, ўз миллати, ўз Ватани эрки учун, қолаверса, бошқа халқ ва элатлар эрки учун курашиш ҳаётининг мақсадига айланган инсонлар тамойилидир. Эркпарварлик инсон қуллик ва мутеликнинг ҳар қандай кўринишини инкор этиши баробарида инсон ҳуқуқларининг том маънодаги ҳимоячиси ҳамдир. У бир томондан, ҳар бир шахснинг сўз эркинлиги, ўз фикрини эркин баён қилиши, сайлаш ҳуқуқи, виждон эркинлиги учун курашади, иккинчи томондан, бутун-бутун миллатлар эрки масаласини ўртага ташлар экан, маълум маънода миллий озодлик ҳаракатлари учун ҳам туртки беради. Одатда, эркпарвар кишилар муайян даврнинг қаҳрамонига айланади. Чунки улар ўзгалар эрки учун ўз эрки ва ҳатто ҳаётини қурбон қилишдан ҳам чўчимайди.

 

Эркпарварлик тамойилини ҳаётининг маъноси деб билган инсонларнинг маънавий умри боқий, улар келажак авлодлар учун идеал бўлиб қолади. Айни пайтда, эркпарварлик кенг ижтимоий-сиёсий маънода ҳам қўлланади. Буни эркпарвар давлатлар мисолида кўриш мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, эркпарварлик тамойилидан бир оз бўлса-да, ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга, шу орқали сиёсий обрў олишга интилиш ҳоллари ҳам учраб туради. Баъзи давлатлар томонидан ўзга мамлакатлар ички ишларига аралашиш учун эркпарварни ниқоб қилиб иш кўришга уринишлар ҳам йўқ эмас. Бироқ бундай сиёсий «ўйин»лар жаҳон жамоатчилиги томонидан дарҳол илғаб олинади ва фош этилади. Шу маънода, эркпарвар, энг аввало, покликни, ҳалолликни тақозо этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 105
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 276
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12368
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6014
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5590
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5352
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4805
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4312
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3758
Ўқиш пули

//