Эмоция


Сақлаш
23:12 / 13.12.2023 0 940

Эмоция (лотинча emovco ҳаяжонлантираман, изтироблайман) маънавий-руҳий ҳодиса, шахснинг муайян воқеликка нисбатан ўз муносабатини ҳис қилишидан келиб чиқадиган, унинг эҳтиёжи ва қизиқиши, нарса ва ҳодисалар билан боғлиқ бўлган турли даража, мазмун ва шаклдаги ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларининг мажмуаси. Эмоция атамаси ҳиссиёт тушунчаси билан бир маънода ишлатилади. Лекин «ҳиссиёт» билан «Эмоция» тушунчасини айнан бир ҳисоблаш мумкин эмас. Белгилари, хусусан, яққол намоён бўладиган ҳиссиётларни ичдан кечиришдан иборат руҳий жараён вужудга келишининг аниқ шаклинигина эмоция деб аташ тўғри бўлади. Бироқ ватанпарварлик, жавобгарлик, виждон азоби, масъулият, бурч, онанинг болага нисбатан меҳр-муҳаббати ҳисларини эмоция деб аташ мумкин эмас. Шунингдек, уларни кескин чегаралаш ҳам баъзи бир камчиликларга олиб келади. Эмоция инсон психикасининг ўзига хос соҳаси бўлиб, шахс фаолиятининг айрим жиҳати сифатида ҳаракатдаги ва ўз миясида теварак атрофдаги оламни акс эттираётган одам томонидан турли тарзда ичдан кечирилади. Эмоция борлиқда содир бўлаётган ҳодиса ва нарсалардан шахс учун аҳамиятли жиҳатлари ҳақида дарак берувчи сигналлар тизими ҳисобланади. Унинг худди шу сигнал функцияси психологияда эмоция нинг импрессив томони дейилади (лотинча – таассурот). Эмоция ва у кечишининг турли шакллари фақат сигнал функциясини эмас, балки бошқарувчилик функциясини ҳам бажаради. Мослашиш давридаги ихтиёрсиз ва онгли ҳаракатлар психологияда эмоционал ҳолатларнинг экспрессив томони деб аталади (лотинча еxpressio ифодалаш). Шахс эмоционал соҳасининг таркибий қисмлари: эмоционал тус (тон), эмоционал ҳолатлар (актив, пассив, астеник, стеник), аффект, стресс, кайфият.

 

Эмоционал ҳолатлар ҳиссий кечинмаларнинг одатдаги ва ўзига хос шаклидан иборатдир. Инсон фаолиятининг қайси бир тури ёки қайси бир соҳаси ҳислардан қайси бирининг устувор, юксак ҳис эканига қараб муайян туркумларга ажратилади:

1) меҳнат фаолиятида кечириладиган ҳислар, яъни праксик ҳислар (юнонча praxis иш, фаолият, юмуш);

2) интеллектуал ҳислар (лотинча intellectus тушуниш, ақл);

3) ахлоқий ҳислар (лотинча moralis ахлоқий);

4) эстетик ҳислар (юнонча aistesis ҳиссий идрок). Ф.Акромова

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 209
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 191
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 328
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15158
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6373
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6166
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5674
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5118
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4825
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4227
Ўзбекистон тарихи

//