Экология


Сақлаш
17:12 / 12.12.2023 0 949

Экология (юнонча оikos – яшаш жойи, макон, logos – таълимот) – тирик организмларнинг ўраб турган тирик ва нотирик табиат билан муносабатлари тизимида антропотехноген омил ролини ўрганувчи фан. Экология атамасини машҳур немис зоологи Эрнест Геккель (1834–1919) «Организмларнинг умумий морфологияси» (1866) ва «Дунё яратилишининг табиий тарихи» (1868) асарларида биринчи бўлиб фанга киритган. Табиатни табиат учун муҳофаза қилишга зарурият йўқ. Унинг фақат инсон учун муҳофаза қилиниши экологиянинг ижтимоий моҳиятини намоён қилади. Экологиянинг йўналишлари кўп: умумий экология био экология, зоо экология, гео экология, тиббий экология, муҳандислик экология, инсон экологияси ва бошқа хусусий экологиялар. Шунингдек, онг шаклларининг экологиялашиши тенденцияси кучайиб, иқтисодий экология, экоэтика, экоэстетика, экотехнология, экологик ҳуқуқ, экологик сиёсат ва ҳоказо йўналишлар вужудга келмоқда. Табиий атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг назарий, амалий ва услубий жиҳатларини жаҳон цивилизацияси манфаатлари асосида муштарак-мужассам ўрганувчи фалсафий фан ижтимоий экологиядир. Ҳозир ижтимоий экология ўзининг ривожланиш босқичига кирмоқда ва нафақат инсонни ўраб турган табиатни муҳофаза қилиш, балки ижтимоий муҳитни ҳам муҳофаза қилишнинг фундаментал назарияларини ишлаб чиқмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 89
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 111
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15693
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6461
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5131
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4539
Ўзбекистон тарихи

//