Китоб ва мутолаа ҳақида буюклар нима деган?


Сақлаш
21:08 / 18.08.2021 0 3390

Инсон тафаккурини юксалтирувчи асосий куч бу — мутолаа. Дунё тарихидаги энг кучли подшоҳу бошқа хил давлат арконлари ҳақида маълумотларни ўқисангиз барчасида кичик ёшдан китоб ўқиш, ёзиш ўргатилганлигига гувоҳ бўласиз. Келинг, дунё ижодкорлари китоб ҳақида қандай фикрлар билдирганини кўриб чиқамиз.

* * *
Китоблар - биз қўлда кўтариб юрадиган ноёб сеҳрдир.

Стефан Кинг,
Фантастик романлар ёзувчиси

* * *
Бир китобни икки одам бир хил ўқимайди.

Эдмунд Уилсон,
Адабий танқидчи

* * *
Агар нодир фикрли инсонга дуч келсак, ундан қандай китобларни ўқишини сўрашимиз керак.

Ралф Валдо Эмерсон,
Шоир, эссенавис

* * *
Муаллифи ҳақида ярим соат сўзлайдиган китобни мен ҳеч қачон ўқимаган бўлар эдим.

Вудроу Уилсон
АҚШ президенти

* * *
Китобдай садоқатли дўст йўқ.

Эрнест Ҳемингуэй

* * *
Мутолаани бардавом қилинг. Бироқ ёдда тутингки, асар бу фақат китоб, тафаккур қилишни ўзингиз ўрганишингиз керак.

Максим Горкий

* * *
Китоб ўқиш уни ўзингиз учун қайта ёзишга ўхшайди.

Ангела Картер,
Ёзувчи-журналист

* * *
Болага ўзингиз ўқимайдиган китобни ҳеч қачон берманг ва буни қоида билинг.

Бернард Шоу


Инглиз тилидан Юлдуз Ўрмонова таржимаси


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16173
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6786
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6630
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5925
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5355
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5344
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4770
Ўзбекистон тарихи

//