Экзистенциализм


Сақлаш
17:12 / 12.12.2023 0 407

Экзистенциализм (лотинча existentia – мавжудлик) – XX аср бошларида Россияда (Бердяев, Шестов) Германияда (Хайдеггер, Ясперс) ҳамда II жаҳон уруши арафасида Францияда (Сартр, Мерло-Понти, Камю ва ҳоказо) пайдо бўлган фалсафий йўналишлардан бири. Экзистенциализм мавзу доираси жиҳатидан соф фалсафадан йироқ бўлиб, асосан, инсоннинг мавжудлиги, тақдири, имон-эътиқоди, ҳаётининг мазмуни ва мақсадлари сингари масалалар таҳлилига эътибор қаратгани боис, у кўпроқ табиий ижодкорлар орасида кенг тарқалади. Бошқа томондан, экзистенциалистларнинг ўзи ҳам (масалан, Сартр, Камю, Марель ва бошқа) ўз асарларида санъат ва бадиий адабиёт воситаларидан кенг фойдаланишга ҳаракат қилган. Экзистенциализмнинг ижтимоий таълимоти шахс ва эркинлик тушунчалари орқали таҳлил этилади. Экзистенциализмга кўра, шахс – бош мақсад, жамоа эса унинг моддий мавжудлигини таъминлашга хизмат қиладиган воситадир. Экзистенциализм намояндалари жамият унинг ҳар бир аъзосининг эркин маънавий ривожланишини таъминлаши, шахс эркинлигига тўсқинлик қилувчи омилларга барҳам берадиган ҳуқуқий тартибни кафолатлаши зарур. Экзистенциалистлар эркинликни икки турга ажратади: а) иқтисодий ва сиёсий; б) руҳий-маънавий эркинлик. Улар назарида, чинакам эркинлик кишилар ишлаб чиқарувчилар сифатида ўзаро тўқнашадиган моддият соҳасида эмас, улар экзистенция сифатида намоён бўладиган руҳий-маънавий оламдагина бошланишини таъкидлайди.

 

Экзистенциализм фалсафаси инсон борлиғини бир неча қатламлардан иборат, деб ҳисоблайди:

1) табиий, яъни унинг биологик, физиологик ва психологик табиати. Бу қатлам табиатшунослик фанлари томонидан ўрганилади;

2) ижтимоий (социологиянинг тадқиқот йўналиши);

3) тарих, фалсафа, санъатшунослик ва бошқа фанлар томонидан тадқиқ этиладиган маънавий қатлам.

Экзистенциализм намояндалари Кантнинг ахлоқий императив, шунингдек, ҳақ ва ҳақиқат, эркинлик ва эркин ирода, дин ва маънавият ҳамда виждон категорияларини янгича талқин этиб, фалсафа ривожига салмоқли ҳисса қўшган, санъат ва бадиий адабиётда экзистенциализм ғоялари сингишига туртки берган. Экзистенциализм таълимоти II жаҳон урушининг дастлабки йилларида саросимага тушиб қолган кишиларни мардлик, жасоратга чорлаб, француз қаршилик ҳаракатининг маънавий-руҳий манбаи сифатида хизмат қилди. Шунга қарамай, экзистенциализм вакилларининг ижтимоий-сиёсий қарашларида жиддий тафовутлар бўлган. Масалан, К.Ясперс ва француз экзистенциалистлари демократик эркинликларни ҳимоя қиладиган либераллар сифатида майдонга чиққан бўлса, экзистенциализмнинг айрим вакиллари национал-социалистлар (фашистлар) билан ҳамкорлик қилиб келган. Экзистенциализм таълимотининг муайян даражада чекланганини таъкидлаган ҳолда, у ўз даврининг маънавий-руҳий ҳолати ва зиддиятларини фош этиб, инсон бахти, эркинлиги ва қадрқимматини юксак маънавий амал даражасига кўтаришга интилганини эътироф этиш мумкин. Масалан, қатор пъеса, роман ва фалсафий эсселарда инсон ижтимоий ҳаётининг зиддиятлари, шахс онги ва эркин фаолиятининг ғоят муҳим хусусиятларини теран таҳлил этган Ж.П.Сартр ва А.Камюлар авлодлар виждони дея эътироф этилгани бежиз эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 144
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 126
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 140
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 123
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5302
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4323
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4107
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3555
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3140
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//