Биласизми?
1992 йил 10 декабрь “Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун. Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.
Барчамизга маълумки, давлатимиз мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов. Мадҳиямиз мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурханов яратган.
Мадҳия кўплаб жойларда:
– Президент қасамёд қилганидан сўнг;
– Ўзбекистон Республикаси президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, депутатлари, халқ депутатлари кенгашлари депутатлари сайловлари ва референдум кунлари овоз бериш ўтказиладиган биноларда соат 8.00 да;
– умумий ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланиши ва ўқув йили тугашида, маросимлар чоғида;
– ҳарбий маросимларни ўтказиш вақтида;
– расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида;
– спорт майдонларида;
– умуммиллий байрамлар ва тантанали тадбирлар вақтида;
– ҳарбий қисмларда;
– ички ишлар органларида;
– таълим муассаларида;
– Ўзбекистон теливидениясида ҳар куни соат 6.00 ва 24.00 да, Янги йил кечасида ижро этилади.
Энди дунёга назар ташласак. 2020 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичи доирасида Франция – Албания учрашуви ташкилотчилари меҳмонлар жамоаси учун мадҳия танлашда адашиб кетишади. Ўйин арафасида албанлар мадҳияси ўрнига Андорра мадҳияси янграган. Бу ҳолат мухлислар томонидан ҳуштакбозлик билан қарши олинган.
Албаниялик футболчилар эса бу ҳолатга ўз норозиликларини билдиришган. Мадҳиянинг тўғри варианти қўйилмагунча ўйинни бошлашдан кескин бош тортишган. Сўнгра, стадион сухандони хатолик учун узр сўрашга мажбур бўлган. Натижада эса Париждаги “Сен – Дени” стадионида ўйин кечроқ бошланган.
Мадҳия юрт фуқароларини, айниқса ёш авлодни ватанга садоқат, меҳр, муҳаббат руҳида тарбиялашда катта роль ўйнайди. Шу сабабли, жуда кўплаб мамлакатлар мактабларида дарслар давлат мадҳиясини куйлаш ва давлат байроғини кўтариш билан бошланади.
Ҳиндистонда ҳар куни соат 9.00 да ўқувчилар саф тортишиб давлат мадҳиясини куйлашади. Ҳамда давлатига, юртига содиқлигини исботлаш тариқасида қасамёд қилишади.
Канада давлатида ҳам давлат ва хусусий мактабларда бир неча йиллардан буён дарс соатлари мадҳия куйлаш билан бошланади.
Хитой Халқ Республикасида эса ҳар душанба куни соат 8.00 да стадионда давлат байроғининг кўтарилиш маросимида ўқувчилар саф тортишиб, ўз миллий мадҳиясини куйлашади.
АҚШда аксарият мактаб ва боғчаларда давлат ва штат байроғини кўтариш бўйича катта тадбирлар бўлиб ўтади. Фуқаролар ўз уйлари томига давлат байроғини ўрнатиб қўйишади.
Японияда, Россияда ҳам мактабларда ўқув дарслари бошланишидан аввали байроқ кўтарилиб, ўқувчилар мадҳия куйлашади.
Вояга етиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда, жамиятнинг барча аъзоларини бирлаштиришда, каттаю кичикни якдил қилишда мадҳия катта роль ўйнайди. Давлат рамзлари муқаддаслиги бизга юрт истиқболи ҳар нарсадан устунлигини эслатиб, англатиб туради.
Ойгул УБАЙДУЛЛА қизи
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ