Нобель статистикаси – энг ёш, энг кекса ва оилавий мукофотланганлар


Сақлаш
17:12 / 10.12.2021 0 980

Ҳар йили 10 декабр – Алфред Нобель вафот этган кунда Швециянинг Стокголм шаҳрида тантанали маросим ўтказилади ва мукофот ўз эгаларига топширилади. Сана муносабати билан oyina.uz Нобель мукофоти лауреатлари ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этади. Қуйида энг ёш, энг кекса Нобель эгалари, мукофотга оилавий сазовор бўлганлар ва икки марта эътироф этилганлар ҳақида билиб олишингиз мумкин. 

 

Энг ёш Нобель мукофоти соҳиблари

 

Ҳозирда Нобель мукофоти олганлар ичида энг ёши Малала Юсуфзай бўлиб қолмоқда. 2014 йил эндигина 17 ёшга тўлган Малала нуфузли мукофотга тинчлик йўналиши бўйича лойиқ топилди.

 

 

Malala Yousafzaï: "There is poverty, fear and terrorism, but there is hope"  | News | European Parliament

 

 

Малала Покистоннинг Сват туманида туғилган. Отаси мактаб директори бўлиб, таълим соҳасида анча фаол эди. 2009 йилдан бошлаб Толибоннинг минтақадаги босқинчилик ҳаракатлари кучайганида сўнг, 11 ёш пайтида ББC ахборот хизмати учун бошидан кечирганлари ҳақида ўз блогини юрита бошлади. Толибон бунинг ортидан 2012 йил у мактабдан қайтаётган автобусга ҳужум уюштирди. Оғир операцияларни бошидан кечирган Малала шундай вазиятда ҳам ёзишдан тўхтамади. Аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқи учун курашиб, дунёга танила бошлади. 2014 йилда эса Нобель мукофоти соҳибаси бўлди.

 

Бугунги кунда мукофотга тавсия этилганлар орасида 18 ёшли Грета Тунберг ҳам бор.

 

 

Грета Тунберг изменила профиль в Twitter после речи Джонсона о климате -  РИА Новости, 23.04.2021

 

 

Уилям Лоренс Брегг – 1915 йилда отаси билан бирга физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. 25 ёшли Уилям тадқиқот ишини кристалларни рентген нурлари ёрдамида ўрганишга бағишлаган эди. У рентген нурлари ёрдамида кристаллдаги атомларнинг жойлашувини аниқлаш усулини топган. Отаси эса шунга мос спектрометр ясаган.

 

 

Химик Артем Оганов — о материалах будущего, «белых пятнах» химии и любимых  элементах таблицы Менделеева

 

 

Уилям асли австралиялик бўлиб, кейинчалик отаси билан Кембриж университетида фаолият юритган. У Англияда фақат Нобель соҳиби бўлиб эмас, моҳир рассом ва сўлим боғи туфайли боғбон сифатида ҳам танилган.

 

Вернер Карл Ҳайзенберг – 1932 йил 31 ёшида Нобель соҳиби бўлди. Германиялик Вернер физика йўналиши бўйича ўз номзодини қўйган. Тадқиқот ишини квант механикаси бўйича олиб борди ва матритсаларга асосланган янги турни ишлаб чиқди.

 

 

Такой неопределенный Гейзенберг

 

 

1932 йилги лауреатлар орасига номи қўшилган Вернер 1933 йилги тақдирлаш маросимида иштирок этди.

 

Фредерик Бантинг – навбатдаги ёш нобельчи, канадалик врач ва физиолог олим. Нобелга сазовор бўлган пайти 32 ёшда эди.  Ҳамкасби Жон Маклеод билан бирга 1923 йилги физиология ва тиббиёт бўйича мукофотга эга чиқди.

 

 

Фредерик Бантинг - Канадский Физиолог - Биография

 

 

Тадқиқоти қандли диабет бўйича бўлиб, инсулинни ҳам кашф қилишган. Улар туфайли тиббиётда ушбу касалликни даволаш осонлашди. Олимларнинг учинчи шериги ҳам бўлган, аммо уни ҳайъат қабул қилмаган. Шундан сўнг, Бантинг ўзига тегишли мукофот пулининг ярмини шериги Чарлс Бестонга берган.

 

Адабиёт йўналишида энг ёш Нобельчи эса Редярд Киплинг эди. Машҳур  “Маугли”нинг мултфильм ва фильмларини кўрмаган одам топилмаса керак. Ушбу асар муаллифи 42 ёшида Нобель соҳиби бўлган.

 

 

Rudyard Kipling - Historic UK

 

 

Энг кекса Нобель мукофоти соҳиби

 

Жон Баннистер Гуденоф – 1922 йилда Германияда америкаликлар оиласида туғилган. Материалшунос, физик ва кимёгар, Техас университетининг электротехника ва компютер муҳандислиги профессори. 2019 йил шериклари олимлар Стенли Уиттингем ва Акира Ёшино билан биргаликда Нобель мукофотига кимё йўналишидан сазовор деб топилди.

 

Бугунги кунда Нобель тарихидаги энг кекса лауреат ҳисобланади – у 97 ёшида ушбу мукофотни қўлга киритган.

 

 

Джон Гуденаф - Американский Ученый - Биография

 

 

Москвада туғилган профессор Леонид Ҳурвич ҳам 2007 йил 90 ёшида иқтисод йўналиши бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.

 

Икки хил йўналиш бўйича Нобель мукофот соҳиби

 

Линус Карл Паулинг – 1954 йилда кимё бўйича,1962 йилда тинчлик бўйича мукофотга эга чиққан. Бундай шахс Нобель тарихида камдан кам учрайди. У америкалик кимёгар, биокимёгар, кимё муҳандиси, тинчлик фаоли, ёзувчи ва ўқитувчи эди. 1200 дан ортиқ мақола ва китоблари нашр этилган бўлиб, улардан 850 га яқини илмий мавзуларга бағишланган. New Scientist нашри уни барча даврларнинг 20 та энг буюк олимидан бири деб атаган. 2000 йилга келиб у тарихдаги 16 та энг муҳим олимлардан бири деб баҳоланади. Паулинг квант кимёси ва молекуляр биология соҳаларининг асосчиларидан бири эди.

 

 

La carta de Pauling para salvar al mundo | Qwerty Radio

 

 

Оилавий Нобель мукофоти соҳиблари

 

Мари Кюри радиоактивлик бўйича тадқиқотлар олиб борган француз физиги ва кимёгари. У Нобель мукофотини қўлга киритган биринчи аёл ҳисобланади. Бундан ташқари, икки карра лауреат бўлган.  Унинг турмуш ўртоғи Пер Кюри  биринчи Нобель мукофотининг ҳаммуаллифи бўлди, 1903 йилда улар илк нобельчи  жуфтликка айланди. 1906 йилда Пер Кюри вафот этганидан сўнг, 1911 йилда Мари кимё бўйича яна Нобель мукофоти билан тақдирланди, у радиоактив изотопларни ажратиш учун ихтиро қилган усуллардан фойдаланган ҳолда полоний ва радий элементларини кашф этди.

 

 

Чем прославились супруги Кюри - MEL Chemistry

 

 

Фредерик Жолио-Кюри – 1935 йилда кимё бўйича Нобель олган пайти 35 ёшда бўлган. У мукофотни хотини, олима Ирен Кюри билан бирга оилавий қабул қилиб олган. Кюрилар оиласи элементар зарраларни тадқиқ этган ва янги сунъий радиоактив элементларни синтез қилган. Фредерик Жолио-Кюри машҳур кимёгар олима Мария Склодовска-Кюрининг куёви бўлиб, у ҳозирда ҳам кимё йўналиши бўйича энг ёш лауреат ҳисобланади. Ирен Кюри ўз эридан уч ёш катта бўлган ва мукофот олган йили у 38 га тўлган эди.

 

 

Мирный атомщик Фредерик Жолио-Кюри

 

 

Бундан ташқари, оилавий Нобель мукофотига сазоворлар орасида Карл Гуннар Мирдал иқтисод бўйича, Алва Мирдал тинчлик бўйича алоҳида-алоҳида Нобель мукофотига эга бўлган илк жуфтликлар сифатида тарихда қайд этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 63
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 62
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 238
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6114
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4921
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4562
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3989
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//